Тен Хаг Роналдуни жамоада кўришни хоҳласа, португалиялик МЮда қолади
09 май 2022 15:37
Янгиликлар
Тен Хаг Роналдуни жамоада кўришни хоҳласа, португалиялик МЮда қолади
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг қандай шарт билан жамоада қолишга тайёр эканлиги маълум бўлди.
37 ёшли футболчи жамоадошларига агар янги бош мураббий Эрик тен Хаг уни клубда кўришни истаса, МЮда қолмоқчилигини маълум қилди.
Роналду МЮдан оғир вазиятда кетмоқчи эмас ва клубни Чемпионлар Лигасига қайтаришга ва келаси йил соврин ютишга ёрдам беришга уриниб кўришга умид қилмоқда.
Португалиялик футболчи жорий мавсум Англия жамоаси таркибида барча мусобақаларда 39та ўйинда майдонга тушиб, 24та гол ва 3та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар