UZ

Сўнгги янгиликлар

21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  0 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  6 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7 18:45Франция терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  9 18:27"Футбол олами". Олмалиқда триллер, "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Насаф"нинг сафардаги ғалабалари — 10-тур ҳақида батафсил   2 17:13Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди  3 16:57АПЛнинг жорий мавсумдаги энг ёмон трансферлари эълон қилинди (ТОП 10)  2 15:48Роналдунинг фитнес-браслети унинг биологик ёши 29да эканини кўрсатди: "Демак, яна 10 йил ўйнайман"  12 15:14Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"  7 14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  5 13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  5 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  7 12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  9 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  1

Темурхўжа Абдухолиқов: "Хорватияда футболга профессионал ёндошишади ва барча ўз ишини қилади" Янгиликлар

Темурхўжа Абдухолиқов: "Хорватияда футболга профессионал ёндошишади ва барча ўз ишини қилади"

"Локомотив" сафига янги келиб қўшилган ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов билан қисқача суҳбатлашишга эришдик.
Ўтган йил бошида Хорватиянинг "Хайдук" жамоасига йўл олган ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов Хорватия чемпионатида бир мавсум тўп суриб қайтди.

"Локомотив" жамоасига ўтган Темурхўжа Абдухолиқовни "темирйўлчилар"нинг тақдимот маросимидан сўнг суҳбатга тортдик.

- "Локомотив" варианти қаердан пайдо бўлди. Сизни клубга ким таклиф этди?

- Хорватиядан қайтганимдан сўнг олдимга бир қатор варинатлар бор эди. Туркиянинг биринчи лига жамоасидан жиддий таклиф бўлди. Узоқ ўйлаб кўрганимдан кейин Туркиянинг биринчи лигасида иштирок этишни истамадим. Шунингдек, Қозоғистон, Россия биринчи лига жамоалари, Венгрия чемпионати ва Хорватия жамоаларидан ҳам таклифлар бўлганди. Бироқ бу чақирувларни инкор этдим. Сабабики, узоқ жароҳатдан сўнг кўп вақт давомида ўйин амалиётисиз қолиб кетгандим. Шу боис яна таваккал қилмасликка қарор қилдим. Кучли чемпионат ва кучли жамоанинг захира ўриндиғида ўтиргандан кўра, ўзимизда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишим ҳар тарафлама фойдалироқ.  Ўзбекистон чемпионатидаги кўплаб клублар ҳам мени ўз сафларига чорлашди. Хусусан собиқ жамоам "Пахтакор"дан таклиф тушди. Аммо бу жамоа академиясидан ҳар йили янги-янги ёш истеъдоли футболчилар етишиб чиқишади. Ҳозирда у ерда ҳужумда рақобат кучли ва маҳоратли ҳужумчилар етарлича. Шунинг учун "шерлар" сафини тўлдиришдан кўра, "Локомотив"да кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишимни билдим. Бу ерда молиявий томоннинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Менга "Локомотив" тўлаётган пулни "Пахтакор" ҳам, ёки бўлмаса бошқа таклиф этган жамоалар ҳам тўлаб беришларини айтишди. Лекин мен асосий урғуни ўйин амалиётига қаратмоқдаман. Асосий мақсадим тезроқ ўз спорт формамни тиклаб олиб, "Локомотив"га халқаро майдонда ва миллий чемпионатда кўмаклашишни истайман. Қолаверса, келажакда терма жамоамиз таркибидан жой эгаллаб, ғалабаларда ўз ҳиссамни қўшишни жуда ҳам хоҳлардим. Мени клубга шахсан Вадим Карленович Абрамовнинг ўзлари чақирдилар. Бу мутахассис билан олдинроқ ҳам олимпия терма жамоасида бирга ишлаганмиз. Яна қайтариб ўтаман, "Локо"га ўтишимга молиявий томоннинг ҳеч қандай алоқаси йўқ.

- Хорватия чемпионатида тўп сурдингиз. Европа футболи ва Ўзбекистон футболини орасида қандай фарқларни сездингиз? Умуман таассуротларингиз?


- Биринчи ўринда у ерда профессионализм жуда юқори таъкидлаб ўтишим даркор. Болалар футболи, футбол академияси, матбуот билан ишлаш ва барча кичкина деталларгача юқори эътибор қаратилади. Ҳеч бир нарса эътибордан четда қолмайди. Ҳар бир одам ўз ишига профессионал ёндошади ва ўзини ишини қилади. Хорватия чемпионати бизларни миллий чемпионатдан бир калла устун. Футболи жуда тезкор, жамоаларнинг жисмоний ҳолати анча кучли. Ўзимизнинг футболчилар техник жиҳатдан улардан қолишмаслиги мумкин, бироқ футболчи тез чарчаб қолиши оқибатида ҳар қандай техника ҳам иш бермай қолади. Хорватия чемпионати ўйинлари жуда қизғин курашларга бой кечади. Энг зўр томони, у ердан топ чемпионатларга йўл олиш бир қадам. Чунки ҳар бир ўйинда сизни кўплаб футбол скаутлари кузатиб боришади. Шуни айтишим мумкинки, бизнинг футболчилар потенциал жиҳатдан улардан қолишмайди. Хорватия чемпионати рекламаси зўр ва у ердан кўплаб футболчилар янада кучлироқ жамоаларга йўл олишлари осон кечади. Ўзбекистондан ҳам яхши бир футболчи ярқ этиб чиқса, ўйлайманки, бизлардаги футболчиларга ҳам талаб ошиб кетади. Вақтида хорватиялик футболчилар Стоичков "Барселона"да, Шукер ва мана ҳозир Лука Модрич "Реал"да тўп тепишган ва тепишмоқда. Рекламада ҳам гап кўп. Мен ҳам Хорватияга ўзимни кўрсатиш учун кетгандим. У ерда кўпроқ пул ишлаб топиш учун кетмагандим. Бироқ жароҳатдан кейин барчаси ўзгариб кетди. Катта карьера ва янада ўз устимда ишлаш учун Хорватия чемпионатига йўл олгандим. Бундан афсусда эмасман. Энди вақти келса борсам бўларди, ўзимни синаб кўришим керак эди деган гаплар бўлмайди. Ўйлайманки, ҳаммаси яхшиликка. Эндиликда ўз ўйинимни тезроқ топиб олиб, янги марраларни забт этишни истайман.   

Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика