UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  0 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  2 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  3 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  4 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечинчи финали?  26 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  9 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  3 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  8 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  5 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  9

Темурхўжа Абдухолиқов: “Муборакда катта иштиёқ эвазига ғалаба қозондик” Янгиликлар

Темурхўжа Абдухолиқов: “Муборакда катта иштиёқ эвазига ғалаба қозондик”

Хабарингиз бор, кеча Ўзбекистон Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган “Машъал” – “Локомотив” учрашувида меҳмонлар йирик – 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур учрашувда “темирйўлчилар”нинг тажрибали ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов дубл қайд этиб, ғалабага катта хисса қўшди. Шу муносабат билан ўйиндан кейин у билан суҳбатлашиб, бир нечта саволларга жавоб олдик. 

- Темурхўжа, аввало сафарда қўлга киритилган йирик ҳисобдаги ғалаба билан табриклаймиз. Айтингчи бу “Машъал” шу куни кучсиз ўйин кўрсатганидан даракми ёки “Локомотив” ўз ўйинини топиб олдими? 

- Табрик учун раҳмат. “Локомотив” жамоаси футболчилари шу куни бош мураббий томонидан берилган кўрсатмаларни аниқ бажарди деб ҳисоблайман. Шунингдек катта иштиёқ эвазига сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик. 

- Ўйиндан аввал, ҳисоб йирик кўриниш олишини кутмаган бўлсангиз керак?

- Йўқ, бундай йирик ҳисобда ғалаба қозонишимизни кутмагандим. Чунки сафарда бундай натижа камдан-кам холатларда учрайди. 

- “Машъал” дарвозасини икки бор аниқ нишонга олиб дублга эришдингиз. Кўрсатган ўйинингиздан кўнглингиз тўлдими?

- Бундан ҳам яхшироқ харакат қилсам бўлади деган ўй хаёллар ҳар доим бўлади. 

- “Локомотив” ушбу ғалабадан кейин турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилди. 1-ўринга бўлган имкониятингларни қандай кўряпсиз?

- Ҳозирча фақат кейинги ўйинлар ҳақида ўйлаяпман. Бўлажак учрашувларга юқори даражада тайёргарлик кўриш ва ғалаба қозониш муҳим. Қолган жиҳатларга эътибор қаратмаяпман.

- Кейинги турда жамоангиз ўз майдонида “Металлург”ни қабул қилади. Яқинда бекободликларда бош мураббий алмашгач, ўйин услубида ҳам ўзгариш кузатилмоқда. Бўлажак баҳс ҳақида нима дейсиз?

- Тўғриси олдиндан бир нима дейиш қийин. “Металлург”ни ўйинини кўриш имкони бўлмади ҳозирча. Ҳар қандай вазиятда “Локомотив” бўлажак учрашувда ўз ўйинини кўрсатишга харакат қилади.   

- Жавоҳир Сидиқов “Машъал” дарвозаси томон белгиланган иккинчи пенальтини аниқ амалга ошира олмади. Ўша вазиятда масъулиятни ўз зиммангизга олсангиз бўлмасмиди?

- Ўша вазиятда Жавоҳир пенальтини тепишни истаб, тўпни сўраганида рози бўлиб бердим. Гол уриш насиб қилмаган экан, шундай бўлди. 

- Келаси сафар яна шундай холат такрорланса масъулиятни бўйнингизга олишга тайёрмисиз?

- Билмасам. Ўйиндан олдин бош мураббийнинг кўрсатмасига ҳам қараймиз. 

- Бу йил ўз олдизга нечта гол уришни мақсад қилиб қўйгансиз?

- Голларим сони қанча кўп бўлса, шунча яхши.

- Сизнингча Микаэл Секейра ўзбек футболига қандай янгиликларни олиб кирмоқда?

- Тактика ва Европа футболини. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика