UZ

Сўнгги янгиликлар

12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  0 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  0 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  3 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  3 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  19 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  2 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  3 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  24 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  3

Равшан Аҳмедов: "Натижани четга суриб қўйган ҳолда ёш футболчиларнинг ҳаракатларини олқишлайман" Янгиликлар

Равшан Аҳмедов: "Натижани четга суриб қўйган ҳолда ёш футболчиларнинг ҳаракатларини олқишлайман"

Ўзбекистон кубогининг 3-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Локомотив-БФК" (6:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Равшан Аҳмедов ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатдаги айтадиган фикрим, натижани четга суриб қўйиб жамоамиз таркибида ҳаракат қилган ёш футболчиларнинг ҳаракатларини олқишлайман. Улар бугун кучли жамоага қарши қўрқмасдан дадил ҳаракат қилишди. Вазиятлар яратдик, ҳужумлар ҳам ташкил этдик. Муҳими, 17-18 ёшли футболчилардан иборат ёш таркибимиз ўзларига бўлган ишонч билан майдонда ҳаракат қилишди.

- "Локомотив-БФК" ёш таркиби билан чемпионат учрашувларида қандай вазифа билан давом этади?

- Албатта, таркибимизда ёш футболчилар бор. Айтиб ўтганимдек, 17-18 ёшли йигитлар жамоамизда ҳаракат қилишаяпти. Биз уларни катта футболга муносиб тайёрлаш ва тажриба тўплашлари учун имконият бериш мақсадида ҳаракат қилаяпмиз.

- Жамоангиз кубок учрашувлари давомида кўрсатган натижалардан қониқдингизми?

- Кубок давомида Суперлига клублари билан ўйнадик. Натижадан эмас, кўрсатган ўйинларимиздан қониқдим. Катта тажриба тўпладик.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика