"Динамо" бош мураббийи Равшан Аҳмедов: "Биринчи таймда "Оқ-тепа"нинг кучига етарли баҳо бермадик"

Narzulla Saydullayev
28 июн 2020, 21:13
Coca Cola Ўзбекистон кубоги саралаши доирасидаги "Динамо" - "Оқ-тепа" учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Равшан Аҳмедов ўз фикрларини билдирди.

"Рақибнинг кучига етарли баҳо бера олмадик. Иккинчи таймда вазиятни ўнглашга уриндик, аммо кеч эди. Бу хатоларни ПРО лигада такрорламасликка интиламиз.

Бугун йигитлар диққат эътиборни йўқотиб қўйишди. Машғулотлар давомида барчасини тўғрилашга уринамиз. Яқинда жамоага келдик, йигитлар билан танишаяпман.

"Истиқлол" билан ўйиндан олдин клубга келгандим. Шунчаки расмиятчилик ишлари кечиккани туфайли қайдномадан ўрин олмагандим.

Сўнгги йилларда Тошкентда футбол академиясида U-14 жамоа билан ишлаб келаётгандим. "Динамо" раҳбариятидан таклиф тушди ва шу йил охиригача шартнома туздим. Раҳбарият ёшларга кўпроқ эътибор қаратишни ва Суперлигага қайтганимизда рақобатбардош жамоага айланишимиз кераклигини таъкидлади", - дейди Равшан Аҳмедов.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia