UZ

Сўнгги янгиликлар

11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  0 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  1 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  6 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  1 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  13 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  2 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  17 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятни туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  12 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  13 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  16 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   12

Темурхўжа Абдухолиқов - мавсум якунлари ҳақида Янгиликлар

Темурхўжа Абдухолиқов - мавсум якунлари ҳақида

"Локомотив" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов якунига етган мавсум ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Насаф"га қарши баҳс ҳақида

- Чиройли ўйин гувоҳи бўлдик. Биринчи тайм ортда бораётиб, иккинчи бўлимда вазиятни ўнгладик ва якунда 3:1 ҳисобида ғалаба қозондик. Қаршига келиб ўз ўйинимизни намойиш этдик, чунки мавсумни чиройли якунлаб қўйишни мақсад қилгандик. Ўйлайманки, Азиз Амоновнинг ҳисобни тенглаштирган голи ўйинда туб бурилиш ясади. 

Тўпурарлик учун кечган кураш ҳақида

- Драган Черан охирги турда майдонга тушмаслигини билардик. У аллақачон 16та гол уриб қўйганди. Мен билан Ҳусайн Норчаев ҳисобида эса 12тадан гол бор эди. Албатта, мен ҳам тўпурар бўлиш учун охиригача курашдим. Якунда эса 14та гол билан иккинчи бўлдим. Лекин "Насаф"га қарши баҳс олдидан Норчаев билан рақобат ҳақида ўйлаганим йўқ. Мени кўпроқ Чераннинг 4та голга ўзиб кетган ўйлантирганди. 

Драган Черан ҳақида

- Жуда кучли ва маҳоратли футболчи. Футболни ақл билан ўйнайди. Черандек футболчини менимча ҳар бир клуб ўз сафида кўришни хоҳлайди. У кўп гол уради, ўйинни ҳам яхши бошқаради. У бежизга кетма-кет уч йилдан бери тўпурар бўлаётгани йўқ. 

"Локомотив"даги энг яхшилар ҳақида

- Бу йил бор кучимизни намойиш эта олмадик. Шунга қарамай, энг кучли уч нафар футболчини айтадиган бўлсам, бу - Шуҳрат Муҳаммадиев, Азиз Амонов ва Кахи Махарадзе.

"Сўғдиёна" иккинчи ўринни олгани ҳақида

- Адашмасам, Жиззахда уч йилдан бери деярли бир хил таркиб ўйнаяпти. Бу эса ўз мевасини берди. Қолаверса, Улуғбек Бақоев ҳам кучли мутахассис. Бу мавсум Бақоев катта ишни амалга оширди. 

Келгуси режалар ҳақида

- Аввало яхши ҳордиқ чиқариш. Кейин эса янги мавсум ҳақида ўйлай бошлайман. Бундан ташқари эскидан қолган кичик жароҳатлар бор, шуларни даволашим керак.

Рейтинг: +3   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика