UZ

Сўнгги янгиликлар

00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  6 00:11А Серия. "Пиза" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  0 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  3 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  8 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  16 20:52Ван Дейк "Вулверхэмптон"га қарши ўйиндан олдин Жотанинг фарзандлари билан майдонга тушди  3 20:24Пеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди"  1 19:55"Реал" Себальоснинг ўрнига 60 млн евролик футболчини сотиб олиши мумкин  3

Тарихдаги энг кулгили трансфер Янгиликлар

Тарихдаги энг кулгили трансфер

Теглар :  Перужа А Серия
"ДжанлукаЛападула" блоги Италия чемпионати тарихидаги энг қизиқарли трансферлардан бирини эслади.

Элдор Шомуродовнинг дастлаб Генуя, энди Римга кўчиб ўтгани футболимиз учун катта воқеаликка айланди. Асримиз аввалида япон ёки корейс ўйинчиларининг А Серияга йўл олиши ҳам шундай кутиб олинарди.

Элдор Салоҳнинг натижасини янгилайдими?

Масалан, 1998 йилда 21 ёшли Ҳидетоши Накатани харид қилган "Перужа" 2000 йилнинг қишида уни "Рома"га жуда катта маблағ эвазига сотди (21,7 млн евро).

Шундан кейин жамоа раҳбариятида осиёлик футболчиларга нисбатан қизиқиш ортди. Ва дарҳол хитойлик Ма Миньюй ҳамда кореялик Ан Жун-Хван трансфер қилинди. Бугунги ҳикоямизнинг бош қаҳрамони чинлик ўйинчи ҳисобланади.

Факт: Ма Миньюй Ўзбекистон терма жамоасига қарши 3 бор майдонга чиққан. 1998 йилнинг 8 июлида ўтказилган ўртоқлик ўйинида миллий жамоамиз постини ишғол қилган эди. Мазкур футболчи 2002 йилги мундиалда ўз жамоасини сардор сифатида олға бошлаган.

Бироқ, Хитой термаси ярим ҳимоячиси "Перужа" учун Накатадек омадли харидга айланмади. Ҳаттоки, тарихдаги энг кулгили трансферлар қаторига қўшилди. Гап шундаки, у клубда ўтказган 1 йили давомида Италия чемпионатида 1 дақиқа ҳам ўйин амалиёти ола билмади.

Кейинчалик мазкур трансфер тарихи маълум бўлди. "Перужа" бош мураббийи Серсе Косми аслида хитойлик бошқа бир ўйинчи Ли Тени (кейинчалик "Эвертон"да ўйнаган) олиб келмоқчи бўлган. Мутахассис чеҳралар ўхшашлиги ва хитойча номларнинг талаффузи қийинлиги туфайли раҳбариятга сотиб олинадиган ўйинчининг рақамини айтади. Шу ерда чалкашлик пайдо бўлади ва Ли Те эмас, Ма Миньюй трансфер қилинади. Энг қизиғи, итальян клуби таркибида бу хатоликни ҳеч ким пайқамайди. Фақатгина бош мураббий хитойлик футболчининг ўртоқлик ўйинидаги ҳаракатларидан кейин анлашилмовчилик юзага келганини пайқайди. Бироқ, энди кеч эди...

Муаллиф :
Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика