UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45Луис Энрике: "ПСЖ Европанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнайди"  0 01:17Рис Жеймс: "Биз ҳурматсизлик қилдик"  1 00:59Саудия Арабистони. "Ал Насср" сафарда мағлуб бўлди  9 00:27Арне Слот: "АПЛнинг 7-жамоаси ПСЖни мағлуб қилди. Биз шундай лигада ўйнаймиз"  5 23:50Суперлига. "Бунёдкор"ни сўнги дақиқада дарвоза устуни қутқарди, "Қизилқум" эса "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  1 23:45"Байер" Алонсонинг "трансфери"дан қанча ишлаб олмоқчи?  6 23:29Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" "Ал Файҳа"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  3 22:55Аморим: "У оғир даврни бошидан ўтказди"  2 22:09"Қизилқум" бир киши кам "Қўқон-1912" устидан зафар қучди  13 21:51"Олимпик-MobiUz" "Дўстлик"да "Олимпик"ни мағлуб қилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 21:28Ҳаким Фузайлов "Бунёдкор"га қарши ўйин, Урганчдаги стадион ва таркибда бўладиган ўзгаришлар ҳақида гапирди  6 20:59Илёс Зейтуллаев: "Барча футболчиларимиз сафга қайтса, ўз сўзимизни айтамиз"  5 20:05Суперлига. "Бунёдкор" стадиони дарвоза тўсини "Бунёдкор" зарарига ишлади   11 19:49Месси Гвардиола ҳақида: "У футболга зарар етказди"  12 19:22Мирко Еличич: "Про лигада аксарият жамоалар шунчаки натижа учун курашяпти"  0

Элдор Салоҳнинг натижасини янгилайдими? Янгиликлар

Элдор Салоҳнинг натижасини янгилайдими?

Championat.asia'да "ПиппоГол" блогига старт берилди.

Биз учун Мессининг кетишидан Шомуродовнинг Римга кўчгани муҳимроқ. Шу туфайли мазкур трансферга атрофлича тўхталишга қарор қилдик.

"Женоа" тарихига кирди

"Рома" 3 август куни ўзбекистонлик форварднинг трансферини эълон қилди. "Бўрилар" ҳамюртимизнинг трансфер ҳуқуқини 17,5 млн еврога харид қилди. Эътиборли жиҳати шундаки, Элдор бу орқали Генуя клуби тарихидаги энг қиммат сотувлар ўнлигидан ўрин олди. Тўлиқ рўйхат билан қуйида танишинг.


исмйилклубнарх
1Кшиштоф Пионтек2019"Милан"35 млн евро
2Диего Милито2009"Интер"28 млн евро
3Кристиан Ромеро2019"Ювентус"26 млн евро
4Пьетро Пеллегри2017"Монако"20,9 млн евро
5Стефан Эл-Шаарави2011"Милан"20,3 млн евро
6Диего Лаксалт2018"Милан"19 млн евро
7Ленардо Паволетти2016"Наполи"18 млн евро
8Николо Ровелла2020"Ювентус"18 млн евро
9Элдор Шомуродов2021"Рома"17,5 млн евро
10Жованни Симеоне2017"Фиорентина"17 млн евро


Салоҳдан қимматроқ...

Юқорида Шомуродовнинг трансфери "Рома" учун 17,5 млн еврога тушгани ҳақида айтдик. Маълумот учун, бу кўрсаткич Рим клубининг энг қиммат харидлари рўйхатида 20-ўринга жойлашди. 

"Рома" трансферлар ойнасида ўта тежамкор клублардан ҳисобланади. Шу туфайли тажрибали юлдузлар ёки юқори салоҳиятли вундеркиндларни ҳар доим кичик маблағлар эвазига ўз сафига қўшиб олган. Қуйидда "бўрилар" раҳбарияти учун Элдордан арзонроққа тушган машҳур ўйинчилар рўйхати билан танишинг (сўнгги 7 йил инобатга олинган).

1. Муҳаммад Салоҳ (15 млн евро)

2. Крис Смоллинг (15 млн евро)

3. Ража Наинголан (15 млн евро)

4. Стефан Эл-Шаарави (13 млн евро)

5. Эдин Жеко (11 млн евро)

6. Алиссон (8 млн евро)

7 млн евроли форвард

Трансфермаркт портали айни пайтда ҳамюртимизнинг трансфер қийматини 7 млн еврога баҳолаяпти. "Рома" марказий ҳужумчилари орасида Элдордан қимматроқ фақат 1 киши бор — "Реал" "катерано"си Борха Майораль (14 млн евро).

"Рома" — зўр "трамплин"

"Бўрилар" сафидаги энг қиммат футболчилар эса Николо Заниоло ҳамда Лоренцо Пеллегрини ҳисобланади (40 млн евро). Мазкур ўйинчиларнинг Римга кўчган вақтига эътибор қаратамиз. 

Заниоло 2018 йилнинг ёзида "Интер"дан 4,5 млн еврога харид қилинган. Ўша вақтда унинг трансфер қиймати 1 млн еврога баробар эди. "Рома"да ўтказилган 2 йилдан кейин Николонинг қиймати роппа-роса 55 марта ўсган эди.

Пеллегрини эса 2017 йилда "Сассуоло"дан 10 млн евро эвазига харид қилинди. 4 йилда унинг трансфер баҳоси 4 марта қимматлашди. 

Шундай экан, Элдор "бўрилар" таркибида муваффақиятли мавсум ўтказса, келаси ёзда 30 млндан арзон бўлмайди.

Салоҳ — яхши ўрнак

Мисрлик футболчи "Рома" таркибига келиб қўшилганда (2015) трансфер баҳоси 18 млн еврога тенг эди. 3 йилдан кейин бу кўрсаткич 150 млн еврога кўтарилди. 

"Челси"да жой топилмаган футболчи айнан Римдаги ўйинлари орқали Юрген Клоппнинг назарига тушди. "Ливерпуль"га ўтиб, дунёнинг энг яхши футболчиларидан бирига айланди. Айни пайтда Элдор учун Салоҳдан яхшироқ ўрнак топилмаса керак. Мисрлик форвард "Рома" либосида 83 учрашув ўтказиб, 34 та гол урганди. Нима деб ўйлайсиз, Шомуродов бу натижани янгилай оладими?

Муаллиф :
Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика