UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  32 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  7 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  6 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  10 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  12 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  26 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  3 19:38"Реал" мухлислари учун хушхабар  0 18:28"Қора" ишчилар мукофотланмайдими?  14 18:03Мундиал йўлланмасини тақдим этган БАА — Ўзбекистон ўйинидан мухлислар ФОТОГАЛЕРЕЯси  1 17:38Бернарду Силва "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 16:25Тер Штеген "Барселона" матбуот босими орқали уни кетишга мажбур қилмоқчи деб ҳисобламоқда, аммо...  10 15:55"Ливерпуль" ва "Милан" собиқ футболчиси Сегунда клубига ўтди  1

Тарихда илк бор ёхуд бир мавсумда тўртта жамоа билан шартнома тузган футболчи ҳақида Янгиликлар

Тарихда илк бор ёхуд бир мавсумда тўртта жамоа билан шартнома тузган футболчи ҳақида

Футбол қоидаларига кўра, бир мавсумда бирор футболчи нари бора икки жамоада ўйнай олиши мумкин.

Яъни чемпионат аввалида биринчи жамоаси билан шартнома тузса, ёзги трансфер ойнасида у жамоадан кетиб, иккинчи клуб билан битим имзолашига руҳсат берилади. 

Аммо яқинда ўзбек футболида илк бор, бир мавсумнинг ўзида тўртта жамоа билан шартнома тузган футболчини учратдик. Албатта бу эътиборга моликдир. Ҳозирча Суперлигада ўйнаш имкониятига эга бўлмаёган Аҳрор Ўктамов йил бошида Фарғонанинг “Истиқлол” жамоаси билан шартнома тузиб, ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказилганди. Лекин ушбу жамоа биринчи давра ниҳоясига етмасдан ПРО-Лигада иштирок этишдан бош тортди. Кейин жамоанинг футболчиларга ўша вақтнинг ўзида  ЎзПФЛ бошқа клублар билан шартнома тузиб, бемалол ўйнашларига руҳсат берди. Марказий ҳимоячи сифатида ўйнаб келаётган Ўктамовга Тошкент вилоятининг “Рубин” клубидан чорлов бўлди. Шундан сўнг 25 ёшли футболчи ўйин амалиётсиз қолиб кетмаслик мақсадида биринчи лига клуби бўлса ҳам “Рубин” таклифини қабул қилди. Афсуски ушбу жамоанинг ҳам иштироки мавсум сўнггига қадар давом этмади. Клубни янги қабул қилиб олган тадбиркор кишилар қисқа фурсат ичида кутилмаганда ғойиб бўлишди. Шундан сўнг жамоани ушлаб тургани етарли маблағ топилмагач, “Рубин” жамоаси ҳам ёпилди. 

Аҳрор Ўктамовнинг навбатдаги манзили эса Зомин бўлди. Биринчи лиганинг доимий иштирокчиси бўлиб келаётган “Зомин” жамоаси мудофаа чизиғидаги рақобатни кучайтириш мақсадида андижонлик футболчини ўз сафига қўшиб олди. Жамоа раҳбарияти Ўктамов билан йил сўнггига қадар шартнома тузиб, хатто ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказишга улгурган бир пайтда футболчига қўшни Тожикистон клубидан жиддий чорлов бўлди. Медаллар учун кураш олиб бораётган “Истаравшан” жамоаси Ўктамовга кўрикдан ўтишларсиз, тайёр шартнома таклиф қилди. Ўз омадини синаб кўриш мақсадида Аҳрор “Зомин” раҳбарияти билан маслаҳатлашган холда, уларнинг розилигини олиб, илк бор легионер сифатида фаолиятини бошлаб юборди. 

Кеча Тожикистон чемпионатида ҳам иккинчи давра ўйинларига старт берилди. “Истаравшан” жамоаси ўз майдонида “Эскхата”ни қабул қилиб, йирик – 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур учрашувда Ўктамов 80-дақиқа харакат қилди. 

Шу тариқа Аҳрор Ўктамов жорий мавсумдаги ўзининг тўртинчи жамоаси сафида дебютини муваффақиятли ўтказди. Ўйлаймизки, бу унинг 2021 йилдаги охирги жамоаси бўлиб қолади. Бундай холат илгари ўзбек футболида сира юз бермагани эътиборга моликдир. 

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика