UZ

Сўнгги янгиликлар

15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  1 14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  1 14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  0 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  10 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  19 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  9 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  6 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  26 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11

Тарихда илк бор ёхуд бир мавсумда тўртта жамоа билан шартнома тузган футболчи ҳақида Янгиликлар

Тарихда илк бор ёхуд бир мавсумда тўртта жамоа билан шартнома тузган футболчи ҳақида

Футбол қоидаларига кўра, бир мавсумда бирор футболчи нари бора икки жамоада ўйнай олиши мумкин.

Яъни чемпионат аввалида биринчи жамоаси билан шартнома тузса, ёзги трансфер ойнасида у жамоадан кетиб, иккинчи клуб билан битим имзолашига руҳсат берилади. 

Аммо яқинда ўзбек футболида илк бор, бир мавсумнинг ўзида тўртта жамоа билан шартнома тузган футболчини учратдик. Албатта бу эътиборга моликдир. Ҳозирча Суперлигада ўйнаш имкониятига эга бўлмаёган Аҳрор Ўктамов йил бошида Фарғонанинг “Истиқлол” жамоаси билан шартнома тузиб, ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказилганди. Лекин ушбу жамоа биринчи давра ниҳоясига етмасдан ПРО-Лигада иштирок этишдан бош тортди. Кейин жамоанинг футболчиларга ўша вақтнинг ўзида  ЎзПФЛ бошқа клублар билан шартнома тузиб, бемалол ўйнашларига руҳсат берди. Марказий ҳимоячи сифатида ўйнаб келаётган Ўктамовга Тошкент вилоятининг “Рубин” клубидан чорлов бўлди. Шундан сўнг 25 ёшли футболчи ўйин амалиётсиз қолиб кетмаслик мақсадида биринчи лига клуби бўлса ҳам “Рубин” таклифини қабул қилди. Афсуски ушбу жамоанинг ҳам иштироки мавсум сўнггига қадар давом этмади. Клубни янги қабул қилиб олган тадбиркор кишилар қисқа фурсат ичида кутилмаганда ғойиб бўлишди. Шундан сўнг жамоани ушлаб тургани етарли маблағ топилмагач, “Рубин” жамоаси ҳам ёпилди. 

Аҳрор Ўктамовнинг навбатдаги манзили эса Зомин бўлди. Биринчи лиганинг доимий иштирокчиси бўлиб келаётган “Зомин” жамоаси мудофаа чизиғидаги рақобатни кучайтириш мақсадида андижонлик футболчини ўз сафига қўшиб олди. Жамоа раҳбарияти Ўктамов билан йил сўнггига қадар шартнома тузиб, хатто ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказишга улгурган бир пайтда футболчига қўшни Тожикистон клубидан жиддий чорлов бўлди. Медаллар учун кураш олиб бораётган “Истаравшан” жамоаси Ўктамовга кўрикдан ўтишларсиз, тайёр шартнома таклиф қилди. Ўз омадини синаб кўриш мақсадида Аҳрор “Зомин” раҳбарияти билан маслаҳатлашган холда, уларнинг розилигини олиб, илк бор легионер сифатида фаолиятини бошлаб юборди. 

Кеча Тожикистон чемпионатида ҳам иккинчи давра ўйинларига старт берилди. “Истаравшан” жамоаси ўз майдонида “Эскхата”ни қабул қилиб, йирик – 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур учрашувда Ўктамов 80-дақиқа харакат қилди. 

Шу тариқа Аҳрор Ўктамов жорий мавсумдаги ўзининг тўртинчи жамоаси сафида дебютини муваффақиятли ўтказди. Ўйлаймизки, бу унинг 2021 йилдаги охирги жамоаси бўлиб қолади. Бундай холат илгари ўзбек футболида сира юз бермагани эътиборга моликдир. 

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика