UZ

Сўнгги янгиликлар

16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  0 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  1 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  2 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечинчи финали?  17 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  5 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  2 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  8 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  5 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  9 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  6

Тарих такрорланди. "Пахтакор"дан антирекорд Янгиликлар

Тарих такрорланди. "Пахтакор"дан антирекорд

Амалдаги чемпион 11-турнинг қолдирилган учрашувида очко йўқотди.

Сўғдиёна

Марко Колакович - 45', Шохруз Норхонов - 90'

Суперлига. 11-тур

06/08/2022, 19:00

2
:
2
Тугади

Пахтакор

Сардор Собирхўжаев - 8', Драган Черан - 19'

45'
90'
25'  Абдужалил Маназаров (Аюбхон Номанов)
25'  Лука Чермель (Виталий Денисов)
25'  Даниэл Насриддинов (Шавкат Саломов)
45'  Марко Колакович
55'  Ҳусниддин Ғофуров (Шохруз Норхонов)
79'  Жавоҳир Қаҳрамонов (Самандар Мавлонқулов)
90'  Шохруз Норхонов
8'  Сардор Собирхўжаев
19'  Драган Черан
52'  Одилжон Ҳамробеков
54'  Достонбек Ҳамдамов (Шаҳзод Азмиддинов)
65'  Пшемислав Банашак (Азизбек Турғунбоев)
90'  Драган Черан (Диёр Холматов)
90'  Илья Мартинович
90'  Сардор Собирхўжаев

Жиззахдаги учрашув тўғрисида сиз эътибордан қочирган баъзи маълумотларни қуйида келтирамиз.

Ғалабасиз серия

Охирги пайтларда "Пахтакор" "Сўғдиёна"га қарши ўйинларда анча қийналяпти. Айниқса, Жиззахда. Аниқроқроғи, "шерлар" сафарда Улуғбек Бақоев шогирдларини қаторасига 3-бор енга олишмади (улардан 2таси мағлубият қайд этилган). Ўзаро учрашувларга назар солсак, бу "Пахтакор" тарихидаги энг ёмон натижа экани маълум бўлди.

Яна Агишев...

"Пахтакор" ўтган йилнинг 24 октябрь куни ҳам Жиззахда 3 очко йўқотган эди. Ёдингизда бўлса, ўша баҳсни ҳам Вадим Агишев бошқарган ва телевидениеда трансляция қилинмаган ўйинда "Сўғдиёна" ғалаба қозонганди.

Тарих такрорланди. Жамоаларнинг навбатдаги тўқнашувини ҳам Агишев бошқарди. У бу гал пойтахтлик ишқибозларнинг кескин норозилигига учради. Мухлисларнинг аксари Ҳамробековнинг четлатилиши билан Суюнов дарвозаси томон пенальти белгиланишини адолатсизлик, деб ҳисобламоқда.

Бироқ тарафсиз мутахассислар 43 ёшли рефери ҳар 2 эпизодда тўғри қарор чиқарганини тасдиқлади.

Эски муаммо...

Жиззахдаги стадионнинг ҳолати кўпчиликка манзур келмайди. "Сўғдиёна" билан ўйиндан кейин Максим Шацких бунга алоҳида тўхталди. Эсингизда бўлса, ўтган мавсумда Питер Хюистра рақибнинг майдони борасида фикр билдирар экан, қуюшқондан чиқиб кетганди.


Энг қизиғи нима, биласизми? Бу мавзуни "шерлар"нинг янаям эскироқ мураббийи — Шота Арвеладзе биринчи марта 2018 йилда кўтарган эди. Орадан 4 йил ўтди. Бу орада Жиззах клуби чемпионат аутсайдеридан ОФК кубоги ғолиблиги учун асосий даъвогарга айланди. Лекин эски муаммо ҳалиям ечимини топганича йўқ. Демак, ростан ҳам "бўрилар"нинг ўзига футбол ўйнаш учун қулай майдон керак эмас. Акс ҳолда...

Черан чўққида!

"Пахтакор" етакчиси Милан Митрович дарвозасига йўл топди. Бу сербиялик футболчи учун Суперлигадаги 105-гол ҳисобланади. Драган шу тариқа Ўзбекистон чемпионатлари тарихида энг кўп гол урган легионер — туркманистонлик Артур Геворкянга етиб олди. Навбатдаги гол Черанни мутлақ рекордчига айлантиради.

Қизиғи, "шерлар"нинг кейинги рақиби "Нефтчи". Нима деб ўйлайсиз, Черан рекорд голини "Пахтакор"нинг азалий рақиби дарвозасига ура оладими?

Нефтчи

Суперлига. 15-тур

12/08/2022, 19:00

2
:
0
Тугади

Пахтакор

Сардор Собирхўжаев - 29', Драган Черан - 72'

45'
90'
5'  Саламат Қутибоев
24'  Ойбек Қиличев
46'  Сирожиддин Қўзиев (Суннатилла Абдуллажонов)
46'  Улуғбек Ҳошимов (Иззат Абдуллаев)
62'  Ойбек Қиличев (Фозил Мусаев)
68'  Суннатилла Абдуллажонов
84'  Шаҳзод Убайдуллаев (Абдулло Олимов)
90'  Мирзоҳид Ғофуров
29'  Сардор Собирхўжаев
29'  Пшемислав Банашак
45'  Олександр Насонов
72'  Драган Черан
72'  Сардор Собирхўжаев
75'  Азизбек Турғунбоев (Аббосбек Файзуллаев)
75'  Икром Алибоев (Диёр Холматов)
82'  Хожиакбар Алижонов (Шерзод Аъзамов)
88'  Достонбек Ҳамдамов (Муҳаммадали Ўринбоев)

Oбуна бўлинг → ФА| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика