Тарбиялаш учун тўлов (мақола)
18 апр 2014 15:13
Янгиликлар
Тарбиялаш учун тўлов (мақола)
Жаҳон футболида трансферлар учун белгиланган турли талаблар мавжуд. Буларнинг барчасидан бохабар кишилар унчалик кўп эмас.
Бизнинг мисолда оладиган бўлсак, баъзи клубларда ҳам трансферларни амалга ошириш жараёнида баъзи қоидалар борлигини умуман билмайдиган раҳбарлар етарлича топилади. Ўқувчиларимизга шундай вазиятлар тўғрисида кўпроқ маълумот бериш мақсадида клублар бирор футболчини тарбиялагани учун ҳар бир трансфер жараёнида уларнинг ҳисоб рақамига келиб тушиши керак бўлган маблағ қандай аниқланишини кўриб чиқамиз.
Баъзида ўртамиёна клублардан иқтидорли ёшларни кучлироқ клублар ўзларига оғдириб олганини кўрамиз. Шунда мухлислар ўша футболчининг текинга ўша жамоага кўчиб ўтганини таъкидлашади. Шунингдек, клуб раҳбарлари ҳам футболчини қўйиб юбориб, бир тийинсиз қолишганини айтиб, барчанинг эътиборини ўзларига қаратишади. Аслида улар ўз ҳуқуқларини билган тақдирда клубда қанчадир муддат давомида тарбияланган футболчининг ҳар бир трансферидан маълум миқдорда пул ишлаб олиш имкониятига эгалар.
ФИФА пули кўп бўлмаган клубларни ҳимоялаш мақсадида трансферлар учун қоидаларни анча мукаммал ишлаб чиққан. Бунда икки муҳим жиҳат клубларга ёрдам беради – тайёргарлик учун тўлов ва “ҳамфикрлилик” тизими.
“Ҳамфикрлилик” тўлови шундайки, бунда футболчини тарбиялашда иштирок этган барча жамоаларга ўйинчининг трансфер суммасидан тушган маблағнинг умумий 5 фоизи тақсимлаб чиқилади. Футболчининг 12 ёшдан 23 ёшгача бўлган даври мос равишда тегишлича фоизларга бўлиб чиқилган. Яъни, ҳар бир йил учун алоҳида фоиз суммаси келтирилган. Шу асосда тарбиялашда иштирок этган ҳар бир клуб футболчининг ўтказган вақтига қараб тегишли пулга эга бўлади. Маблағ қуйидаги асосда тақсимланади:
- 12 ёшдаги йили учун: 5% (умумий пулнинг 0.25%)
- 13 ёшдаги йили учун: 5% (умумий пулнинг 0.25%)
- 14 ёшдаги йили учун: 5% (умумий пулнинг 0.25%)
- 15 ёшдаги йили учун: 5% (умумий пулнинг 0.25%)
- 16 ёшдаги йили учун: 10% (умумий пулнинг 0.5%)
- 17 ёшдаги йили учун: 10% (умумий пулнинг 0.5%)
- 18 ёшдаги йили учун: 10% (умумий пулнинг 0.5%)
- 19 ёшдаги йили учун: 10% (умумий пулнинг 0.5%)
- 20 ёшдаги йили учун: 10% (умумий пулнинг 0.5%)
- 21 ёшдаги йили учун: 10% (умумий пулнинг 0.5%)
- 22 ёшдаги йили учун: 10% (умумий пулнинг 0.5%)
- 23 ёшдаги йили учун: 10% (умумий пулнинг 0,5%)
Бу тушунарли бўлиши учун батафсил тўхталамиз. Трансфердан тушган маблағнинг 5 фоизи футболчини тарбиялаган клубларга ўтказиб берилиши ҳақида ёздик. Ўйинчи тарбияланган ҳар бир йил учун клуб маълум миқдорда пул олади. Бу умумий трансфер қийматининг 0,25 фоизидан 0,5 фоизигача бўлган рақамлардан иборат. Агар ўйинчи бир клубда тарбияланган бўлса, кейинчалик ўша жамоа футболчининг ҳар бир ўтишидан трансфер баҳосининг 5 фоизи миқдорда суммага эга чиқади. Айнан шу қоида туфайли Александр Глебни тарбиялаган жамоа инқирозга тушишдан қутулиб қолганди. Глеб икки бор юқори баҳода трансфер қилинган ва ҳар икки сафар унинг илк клуби катта миқдордаги пулга эга бўлади. Ёки бирор ўзбек клуби тарбиялаган футболчи хориж жамоасига 1 млн доллар эвазига трансфер қилинса, бунинг учун 50 минг доллар миқдорида пулни қўлга киритади.
Футболчини тарбиялаш жараёнида клуб пул сарфлайди, уни руҳий тарафдан қўллайди. Бу ҳаракатлар шунчаки ҳавога кетмаслиги учун ФИФА ушбу қарорни амалга киритган. Акс ҳолда, молиявий жиҳатдан бақувват клублар иқтидорли футболчиларни осонгина оғдириб олишлари туфайли кучсиз жамоалар ҳеч нарсасиз қолиб кетишлари ҳеч гап эмас. Ҳатто, 23 ёшгача бўлган футболчи бошқа жамоага кўчиб ўтишга қарор қилиб, буни эркин агент сифатида амалга оширган тақдирда ҳам уни ўз сафига қўшиб олаётган жамоа уни тарбиялаётган клубга маълум миқдорда пул ўтказиб бериши шарт. Чунки бой клублар айёрлик билан футболчини эркин агент бўлишга кўндиришлари эҳтимоли бор. Бунда ҳам ФИФА кичик клубларни ҳимоялашга ҳаракат қилади. Футболчи эркин агент бўлиб кетаётган пайтда тўланадиган пул миқдори ажойиб асосга кўра белгиланади. Клублар молиявий ҳолатидан келиб чиқиб 4 тоифага ажратилади. Бунда футболчини ўз сафига қўшиб олаётган клуб қайси тоифада бўлса, нариги жамоага ўша тоифага белгиланган пул миқдорини тўлайди. Яъни, бойроқ клуб бир йилда ўз академиясидаги ўйинчиларга қанча пул сарфласа, футболчи тарбияланган клубга унга мос равишда пул беради. Европада топ клублар 19 ёшгача бўлган ўйинчи жамоасига 400 минг еврога тенг суммада тўлаб беришади. Футболчиси эркин агент сифатида кетиб қолаётган жамоа ёки академия учун бу яхшигина маблағ.
Иккинчи муҳим жиҳат “ҳамфикрлилик” тизимидир. Буни юқорида таъкидлаб ўтдик. Ушбу тизимда футболчидан фақат трансфер пул билан амалга оширилганда фойда олиш мумкин. Масалан, Роналдунинг “МЮ”дан “Реал”га ўтиши “Спортинг”га деярли 5 миллион евро келтирган. Ёки Гарет Бэйлнинг трансферини олинг. “Аякс”да тарбия топган юлдузлар кейинчалик турли жамоаларга кўчиб ўтишади ва амстердамликлар ҳар йили ўзлари футболчи сотишдан ташқари аввал тарбиялаган ўйинчиларининг трансферларидан келиб тушадиган пулларга ҳам эгалик қилишади. 2011-2013 йилларда Европада амалга оширилган трансферлардан кейин тўланган “ҳамфикрлилик” тўлови миқдори 58 миллион доллардан иборат бўлган. Бу қоида ва пуллар туфайли бир қатор жамоалар ҳамда академиялар банкрот бўлишдан қутулиб қолишди. Яна бир маълумот: бу ерда пуллар ўтказилишини ФИФА назорат қилмайди, барчаси маҳаллий ассоциацияларнинг назоратига боғлиқ. ФИФА фақат ўзига ариза келиб тушганда текширув ишларини бошлаши мумкин. Шу сабабли бу қоидани билмайдиган клублар ўзларига тегишли маблағдан қуруқ қолиб кетишлари ҳеч гап эмас. Ва муҳим эслатма: трансферлар ва шартномалар биринчи навбатда ФИФА қоидаларига мос равишда бўлиши шарт. Ўйинчиларнинг трансфери борасида ҳам бош футбол ташкилотининг турли қоидалари мавжуд. Уларга амал қилмаслик регламентни бузиш сифатида топилиб, ўша жамоалар жазоланади. Яқиндагина “Барселона” 18 ёшга тўлмаган футболчилар билан шартнома тузиш бандларини бузгани боис жаримага тортилганини ишқибозлар яхши билишади.
Биз ушбу мақола ёрдамида нафақат ишқибозлар, балки клубларда фаолият олиб бораётган тегишли инсонларни ҳам ҳушёрликка чақириб қолардик. Газетамизнинг кейинги сонларида шартнома тузиш ва уни бекор қилишда ўйинчиларнинг ҳуқуқлари ҳақида ҳикоя қиламиз.
Беҳзод НАЗАРОВ.

Фикрлар