UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  2 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  2 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  2 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  0 23:40Конференциялар лигаси. "Астон Вилла" — "Олимпиакос" ҳамда "Фиорентина" — "Брюгге" учрашувлари бошланди  3 23:33Европа лигаси. "Марсель" "Аталанта"га қарши, "Рома" эса "Байер" билан куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  13 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  28 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  14 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7

Таиландда таралсин танти талантлар. U-17 Осиё кубогида порлаши кутилаётган ўзбекистонлик ўсмирлар Янгиликлар

Таиландда таралсин танти талантлар. U-17 Осиё кубогида порлаши кутилаётган ўзбекистонлик ўсмирлар

2006 йиллар терма жамоамизнинг потенциалига шубҳа йўқ. Яна бир яхши авлод шаклланаётганини кўриб турибмиз.

Бу терма жамоани Жамолиддин Раҳматуллаев қўлга олганига 1 йил, ундан аввал ҳам Сервер Жепаровнинг штабида бўлган. Йигитларни жуда яхши билади. Гарчи булар ҳали ўсмир бўлганига қарамай айримлари аллақачон кўзга кўрина бошлади. Ўз клублари сафида майдонга тушди. Европа клублари кўригида бўлиб қайтди. 


Лазиз Мирзаев ("Локомотив") - Терма жамоамизнинг сардори ва матори. Стандартларда унга тенг келадигани йўқ. "Одил Аҳмедов ФА" тарбияланувчиси ҳисобланган Лазиз 2021 йил ПФЛ томонидан ўтказилган U-16 Ўзбекистон чемпионатидаёқ эътиборга тушиб бўлганди. Лазизни потенциали Тошкентда ўтган саралашда янада очилди. Айниқса Жанубий Корея билан баҳсда жарима зарбасини қойилмақом амалга ошириб Осиё чемпионатига боришимизга улкан ҳисса қўшди, дея оламиз. "Локомотив" клуби сафида ўтган мавсумда катта футболда дебют қилишга ҳам улгурди. Таиланддаги турнир унинг фаолиятида янги саҳифа очса ажабмас.



Оллоберган Каримов ("Бунёдкор") - "Бунёдкор"да уни Гути, деб чақиришади. Хоразмлик йигитча 2018 йил Хоразм ФАдан "Бунёдкор"га кўчиб ўтган. Ўтган йили Иван Бошкович қўл остида асосий таркибда дебют қилди ва илк уринишдаёқ Фарруҳ Икромовнинг голига узатмани амалга оширди. Ёзда клубнинг "Динамо Загреб" билан ҳамкорлиги доирасида Хорватияда кўрикда бўлиб қайтди. Ҳужумкор ярим ҳимоячи олдинга ўтишга қўрқмайди, вазиятларни ўқий олади. Гутидан шахсан ўзим кўп нарса кутмоқдаман. 



Дилшод Абдуллаев ("Одил Аҳмедов ФА") - Бугунги кунда "Пахтакор" ўринбосарлар таркибида мунтазам ўйин амалиётига эга бўлаётган ҳимоячи Дилшод Абдуллаевнинг ҳам ўйинларини ўтган йили Мираброр Усмонов хотира турнири, Тошкентдаги саралаш босқичи учрашувларида кузатдим. Ҳаракатларида совуққонлик бор. Бу футболдаги энг муҳим нарса. Шу жиҳат Дилшоднинг асосий устун тарафи. Ҳимоячи бўлишига қарамасдан голлар уришга ҳаракат қилади. Қайсидир маънода Ҳусниддин Алиқуловга ўхшаб кетади. 



Амирбек Саидов ("Бунёдкор") -  "CAFA U-16 Championship 2022" мусобақасида рақиблар дарвозасига голларни таҳлаган ҳужумчи. Бу йил "Бунёдкор" ўринбосарлари сафида 2та ўйинда майдонга тушди ва 2та гол урди. Якуний нуқтани қўйишда Амирбек анча тобланди. Саралаш баҳсларида ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.  Умуман бу мусобақада ҳужум чизиғимизда рақобат жуда яхши, дея оламиз. Амирбек билан бир қаторда Қувончбек Абраев, Ойбек Ўрмонжонов, Шодиёр Шодибоев, Абдулҳамид Турғунбоевлар ҳам бу турнирда порлаб чиқишларини кутиш мумкин. Айтишингиз мумкин, бу ёшда хулоса қилиш эртаку. Лекин йигитлар аллақачон 18 ёшга қараб кетмоқда. Ўзларини кўрсатадиган вақт келди.

 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика