Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»
20 апр 2024 08:55
Янгиликлар
Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»
Футзал терма жамоамиз сардори Дилшод Раҳматов Ироққа қарши учрашувдан сўнг қисқа интервью берди.
«Осиё кубогида осон ўйинларнинг ўзи йўқ. Бугунги учрашувда йирик ҳисобда ғалаба қозонганимизга қарамасдан рақиб анча қийинчиликлар яратди. Ўйлайманки, ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз — чемпионлик. Шу сабабли кимга қарши майдонга тушишимиздан қатъий назар ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Иккита турда олти очкога эга бўлдик, бироқ Саудия Арабистонига қарши учрашувга енгиллик билан қараймиз деб ўйламайман.
Биз ғалабали серияни давом эттиришни истаймиз. Мақсадимиз гуруҳни юз фоизлик натижа билан якунлаш», — деди терма жамоамиз сардори.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар