Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди
02 май 2024 21:04
Янгиликлар
Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди
Бельгия терма жамоаси ва "Реал Мадрид" клуби дарвозабони Тибо Куртуа Германияда ўтказиладиган Европа Чемпионатида қатнашмайди.
Бу ҳақда терма жамоа бош мураббийи Доменико Тедеско маълум қилди. Унинг айтишича, дарвозабон жароҳати сабабли мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборди ва майдонга тушишга тайёр эмас.
31 ёшли посбон тиззасидаги жиддий шикастланиш туфайли август ойидан бери даволанмоқда. Бироқ у яқин вақт ичида клубда ўйин амалиётига эга бўлиши мумкин.
Тедеско Германиянинг "Kicker" нашрига берган интервюсида, мураббийлар яхши спорт формасида бўлган футболчиларга эътибор қаратаётганини айтди. Италиялик мутахассис Евро-2024 учун якуний рўйхатни ҳали эълон қилгани йўқ.
Ўхшаш янгиликлар
10:00
Мбаппе "Реал"га ўтмаган тақдирда қайси клубда фаолиятини давом эттирган бўлишини маълум қилди 2
00:46
3:0 дан кейин хотиржамликка ўрин йўқ! Арбелоа "Ман Сити"га қарши жавоб ўйинидан нима кутмоқда? 12
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар