UZ

Сўнгги янгиликлар

13:41Расман: Бензема — "Ал Ҳилол" футболчиси  2 13:28"Машъал" назорат учрашувида "Динамо"ни мағлуб этди   1 13:05Эшитдик-да! Ямайка терма жамоаси сардори "Динамо" билан шартнома тузмади  1 12:44Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Эронга имкониятни бой бериб, чорак финалда тўхтади  34 10:51Осиё чемпионати превьюси: Ўзбекистон - Эрон  2 10:45Бир пайтлар улар Ўзбекистоннинг энг яхши ёш футболчилари эди. Совриннинг биринчи эгалари бугун қаерда?  5 10:15Ўзбекистоннинг 2025 йилдаги болалар футболи бўйича энг яхши мураббийи Юсуф Эргашев: "Бу мукофотни отамга бағишлайман"  0 09:35"Бухоро" сербиялик вингер билан шартнома имзолади   3 09:15Дилшод Шарофетдинов ва Акмал Холматов "Динамо" U-19 жамоасида иш бошлади  0 09:00"Ғазалкент" клуби Лазизбек Мирзаевни "Леганес"дан сотиб олди   17 08:42"Олимпик-MobiUz" 4 нафар янги футболчи билан шартнома имзолади  0 07:50Футзал. Ўзбекистон бугун ярим финал йўлланмаси учун Эрон билан куч синашади  5 02:31Отасига эмас, Роналдиньога ўхшашни хоҳлайдиган, гол нишонлагани учун жамоадан ҳайдалган "Бухоро"нинг икки ниқобли легионери билан танишамиз  0 00:55"Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" баҳсида ҳисоб очилмади, "кўклар" яна пешқадам  3 00:34"Интер" B Сериядан футболчи сотиб олди  0

Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"

Ўзбекистон Кубогининг 3-тури доирасида "Локомотив" майдонидаги ғалабадан сўнг "Қизилқум" бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Ўйиннинг бориши биз кутгандек ўтди ва натижа ҳам қаноатлантирди. Гуруҳдан чиқдик, курашишда давом этамиз.

- Кубокдаги 3та ўйин қандай таассурот қолдирди?

- Дастлаб ўзимиздан паст лигада бўлган "Олимпик Mobiuz"га қарши ўйнадик ва ўшанда ёшларга имконият бердик, 2:1 ҳисобида мағлуб бўлдик. Иккинчи ўйинда таркибни ўзгартирдик. Нима десам бўлади, пастки лига вакиллари билан ўйнаш жуда қийин, чунки уларда иштиёқ юқори бўлади, Суперлига вакиллари эса бўшашиброқ ўйнашади. Шу сабабли кубок ўйинларида асосан ёшлар майдонга тушишади ва бу уларга трамплин вазифасини ўтайди. Шу сабабли ёшлар бу ўйинларда ўзларини кўрсатиб, нималарга қодирлигини намойиш қилишлари керак. Бу эса кейинчалик уларга имконият берилиши учун хизмат қилади. Барчаси яхши ўтди, олдимизга қўйилган вазифани бажардик.

- "Локомотив" Сизга бегона клуб эмас, "Қизилқум"га кетишингизга қадар бу клубда ишлагансиз.

- "Локомотив" мен учун қадрдон клуб. Бу ерда ишлаганман, яхши хотиралар, хиссиётлар қолган. Шу сабабли бу ерга келиш, танишларни кўриш ёқимли. Бу ерда узоқ вақт ишлаганман, бу клубдан мамнунман. "Локомотив"га чемпионатдаги ўйинларда омад тилайман.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика