"Барселона" етакчиси бугунги ўйинни ўтказиб юборади
03 фев 20:05
Янгиликлар
"Барселона" етакчиси бугунги ўйинни ўтказиб юборади
Рафинья жамоа мураббийлар штабига дам беришни сўраб мурожаат қилди.
29 ёшли вингер Испания Кубоги доирасидаги "Альбасете"га қарши баҳсни ўтказиб юбориши маълум қилинди.

Хабар қилинишича, Рафиньяда ўнг оёқ мушаги чўзилиши аниқланган. Жароҳат оғирлашиб кетмаслиги учун унга дам берилган. Тўлиқ тикланиш тахминан бир ҳафта вақт олади, бу эса унинг Ла Лигадаги "Мальорка"га қарши ўйиндаги иштирокини ҳам шубҳа остига қўяди.
Рафинья жорий мавсум каталонияликлар сафида 22 ўйинда қатнашиб, 13 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, "Альбасете" – "Барселона" беллашуви 01:00 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Фикрлар