UZ

Сўнгги янгиликлар

22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  5 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  27 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  4 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  29 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9

"Таҳлил": "Насаф" яхши ўйнаб мағлуб бўлган учрашув ҳақида Янгиликлар

"Таҳлил": "Насаф" яхши ўйнаб мағлуб бўлган учрашув ҳақида

Кеча Ўзбекистон Суперлигаси 14-туридан ўрин олган "Пахтакор" — "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.

Турнинг марказий учрашувларидан бири бўлган мазкур ўйин Тошкентдаги "Локомотив" стадионида ўтказилди (маълум сабабларга кўра). 

"Пахтакорча тактика" — бир вазият = бир гол

"Шерлар" 13-турни "Бунёдкор"га қарши ўтказган эди. Ўша учрашувда ҳам кечагидек ҳисоб қайд этилди — 1:0. "Пахтакор" танаффусдан кейин гўёки янгича тактикада ўйнаётгандек. Жамоа рақибнинг хатосини кутади ва ундан фойдаланишга ҳаракат қилади. Ўтган турдаги ўйинда ҳам "Бунёдкор" аъзоси Хуршид Ғиёсов биринчи бўлим охирида қулай вазиятдан фойдалана олмади, "шерлар" қарши ҳужумга ўтиб кетиб пенальти ишлашга муваффақ бўлди. Ўша вазиятдан гол урилди, бўлди.

Кеча ҳам шунга ўхшаш сценарий бўлди. Ҳожиакбар Алижонов тўпни чап қанотдаги Азиз Турғунбоевга узатиб берди, у эса ҳаволатиб жарима майдончаси ичидаги Драган Черанга, унинг берган зарбасини Умиджон Эргашев қайтарди, бироқ қайтган тўпни Матич боши билан дарвозага киритди. 

Шу голдан сўнг "Пахтакор"да айтарли вазият бўлмади. Ҳа, ўйин сўнггида Достон Ҳамдамов гол урди, бироқ ўйиндан ташқари ҳолат эди. Ваҳоланки Ҳамдамов ҳам, унга тўпни узатган ва аслида офсайдда қолиб кетган Шерзод Темиров ҳам захирадан ўйинга қўшилган эди. 

Жамоа бош мураббийи Питер Хюистра ҳам ўйиндан сўнг иккинчи бўлимдаги алмаштиришлар туфайли жамоа ўзини майдонда анча қулай ҳис қилганини, бу орқали рақибнинг темпини ҳам пасайтирганини айтиб ўтди

"Насаф" қаторасига иккинчи ўйинда ҳам яхши ўйнаб туриб, мағлуб бўлди. Бунга танаффус сабабми?

"Пахтакор" гол уриб олингандан сўнг "Насаф" янада фаолроқ ҳаракат қила бошлади. Хусусан, бир неча бор узоқдан зарбалар берилди, аммо уларнинг ҳеч биридан наф чиқмади. Жамоа кеча майдонда кўп югурди, вазиятлар яратишга интилди. Узоқдан ҳам бир неча бор зарбалар берилди. Ҳатто бир вазиятда Суҳроб Нуруллоевнинг зарбаси дарвоза тўсинига ҳам тегди. 

Танаффусдан аввал "аждарлар"нинг ўйини ҳозиргидан кўра анча яхшироқ эди. Жамоа ўз вазиятларини голга айлантира билар эди. Бироқ ўтган турда "Локомотив"га қарши ўйинда ҳам, кечаги ўйинда ҳам кўриндики, жамоа вазият ярата оляпти, аммо сўнгги нуқтани қўядиган футболчи йўқ. 

Рўзиқул Бердиевдан матбуот анжуманида бу ҳақда сўраганимда, мураббий жамоанинг ўйинлари ҳолатига танаффус сабаб эмаслигини айтиб ўтди. У ҳозирги вазиятни жамоанинг бир неча асосий футболчилари йўқлиги билан изоҳлади. 

"Жисмоний тайёргарлигимиз жойида. Суперлигада бирон жамоа бизнинг йигитларимиз каби югурадиганини кўрганим йўқ. Бугун биз прессингни яхши амалга оширдик. Мағлубиятга сабаб таркибимизда етакчи футболчиларнинг йўқлиги бўлди. Шерзод Насруллаев, Акмал Мозгавой каби футболчиларнинг йўқлиги бизга жуда ҳам панд бераяпти. Марко Станоевични олдинроқда чиқарсак, бизга фойдаси кўпроқ бўларди. Лекин таркиб бунга имкон бермади. Бундан ташқари биз етакчи ва кучли жамоалар майдонида ҳаракат қилдик. Тўғри хулоса чиқарамиз, етакчи футболчиларимиз қайтса, биз олдинги каби ўйинларимизни кўрсатамиз", — деди у.

Матич ва Ҳамдамовнинг голларида ўйиндан ташқари ҳолат бормиди? Ҳакамлик ҳақида икки оғиз

Боян Матичнинг киритган голида "Спорт" телеканали кўрсатган лавҳаларда офсайд бордек эди. Бироқ ўша вазиятда стадионда такрорий лавҳани кўриб чиқдим. "Пахтакор" матбуот котиби Беҳзод Назаров яхши тушунтириб берди. "Спорт" ТВнинг ракурсида Мати гўё олдиндага ўхшаб кўринди. Аммо, аслида, Черан бош билан зарба бераётганда уни қўриқлаётган ҳимоячи Матич билан бир чизиқда эди. 

Достон Ҳамдамов гол урган вазиятдан аввалроқ Одил Ҳамробеков Шерзод Темировга тўп узатди. Айнан шу ерда Темиров ҳимоячилардан илдамроқ ҳаракат қилиб қўйган эди. 

Ўзи умуман ҳакамлар кеча яхши ишлашди. Фақат бир ҳолат бироз ташвишга соляпти кишини — VAR яхши ишлаяптими? Ўтган турда "Локомотив" — "Насаф" баҳсида ҳам бош ҳакам ва VAR ўртасидага алоқа сабаб ўйин 8 дақиқача тўхтаб қолган эди. Кеча ҳам биринчи бўлимда бир шунга ўхшаш ҳолат бўлди. Иккинчи бўлим бошланишидан аввал ҳам майдонга энг кеч бош ҳакам чиқди. Ҳай майли...

Рўзиқул Бердиевнинг майдон атрофидаги ҳаракатлари

Ўйинлар мухлисларсиз ўтказила бошлангандан бери майдондаги футболчиларнинг ўзаро сўзлашувидан тортиб, мураббийларнинг гапларигача яхши эшитиладиган бўлди. Рўзиқул Бердиев ўз шогирдларига асосан ўзбек тилида мурожаат қилгани учун бу нарса яна-да яхшироқ эшитилади. 

Майли, унинг футболчиларга нима деганини оммага олиб чиқмоқчи эмасман. Бироқ у ҳатто "Пахтакор"нинг баъзи футболчиларига ҳам бемалол гапираверади, ўрни келганда урушиб ҳам беришини гувоҳи бўлдик. 

Ўйиндан кейин Рўзиқул Бердиев Драган Черан, Одил Ҳамробеков ва Фаррух Сайфиевлар билан суҳбатлашди. Маълумот учун, ушбу футболчилар ҳам ўз вақтида айнан Бердиев қўл остида "Насаф" жамоасида фаолият олиб борган. 

Матбуот анжуманида Хюистрадан Ҳасанали ота Рўзиқул Бердиев билан қайси тилда суҳбатлашгани ҳақида ҳазиломуз савол берди. "Бутун дунёда футбол тили бир хил. Озроқ рус тилида, озроқ ўзбек тилида гаплашдик. Умуман олганда бир-биримизни тушундик", — дея жавоб берди "шерлар" бош мураббийи.

P.S.: ўйин ҳақидаги фикрлар муаллифнинг кўрганлари бўйича ёзилди. Aлбатта, сизнинг ушбу ўйинга бўлган қарашларингиз бошқача бўлиши мумкин ва бу нотўғри дегани эмас.

Муаллиф : Og'abek Samisov
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика