Тачмурод Агамуродов: «Cамарқанд ва «Динамо» менга бегона эмас»
26 сен 2019 12:56
Янгиликлар
Тачмурод Агамуродов: «Cамарқанд ва «Динамо» менга бегона эмас»
“Ўйлайманки, барча вазиятни тўғри ва яхши тушуниб турибди. Билдирилган ишонч ва улкан масъулият учун вилоят ва клуб раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Олдимизда “Динамо” жамоасини ҳозирги қийин вазиятдан олиб чиқишдек жуда муҳим ва жиддий вазифа турибди. Жамоада яхши футболчилар йиғилган, энг аввало барча ўзига ишониши лозим. Ҳаммамиз бир мақсад сари жиддий бел боғласак, ўйлайманки кўзланган мақсадга эришиш мумкин. Биласиз, Самарқанд шаҳри ва “Динамо” клуби мен учун бегона эмас. Самарқанддаги олдинги фаолиятларимда ҳам “Динамо”да бор билим ва тажрибамни ишга солганман. Умид қиламанки, самарқандлик мухлислар “Динамо”га ишонишади ва бизни қўллаб-қувватлашда давом этишса, биргаликда натижага эришишимиз мумкин” – дея фикрини якунлади Тачмурод Шамакович.
Усмон Ибодов суҳбатлашди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар