UZ

Сўнгги янгиликлар

21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  1 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  2 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  4 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  5 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  4 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  2 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  21 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  6 18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  4 17:48Суперлига. 1-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  6 17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  1 16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  12 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  9

"Сурхон"да сукунатми? Янгиликлар

"Сурхон"да сукунатми?

Теглар :  Сурхон
Хабарингиз бор, барча жамоалар аллақачон янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборишди

Яқинда Суперлига клубларининг қишки ўқув-машғулот йиғинлари режасини маълум қилган эдик. Деярли ҳамма ўз режасини ишлаб чиққан, шунга яраша ҳаракатни олиб бормоқда. 

Кимлар Туркияга боради? Клубларимизнинг янги мавсумга тайёргарлик режалари ҳақида

Таркибдаги ўзгаришлар ҳақида ҳам хабарлар берилиб турибди. Лекин Термизнинг "Сурхон" жамоаси ҳали ҳамон сукунатда. Сўнгги икки мавсум Суперлигада жон сақлаш учун курашган  термизликларда бу йил яхши ҳамкорга эга бўлиши ва вазият яхшиланиши кутилаётган эди. Ҳозирча клуб матбуот хизмати ҳам, раҳбарият ҳам жимлик сақлашмоқда. Маълумотларга қараганда, клубнинг янги ҳамкорлари ва ҳозирги раҳбарлари бир қарорга кела олишаётгани йўқ. Жамоани тарк этган футболчилардан Ҳусниддин Ғофуров ("Нефтчи"), Рустам Нортожиев, Алишер Салимов ("Локомотив"), Мурод Тўйчибоев (аниқ эмас) ҳақида маълумотга эгамиз. 

Бум! "Сурхон" янги ва бақувват ҳомий топди

Янги мавсумда ким бош мураббий бўлиши ҳақида ҳам ҳали номаълум. Декабрь ойида жамоага испаниялик мураббийлар келиши мумкинлиги борасида хабарлар тарқалган эди. Кейинчалик эса Баҳром Ҳайдаров сайтимизга берган интервьюсида мураббийлар штабини клуб билан шартномаси борлигини айтганди. Чемпионат бошланишига 2 ой вақт бор. Мана шу вақт ичида жамоани шакллантириш, таркибни йиғиш керак. Агарда янги мураббий иш бошлайдиган бўлса, бу анча вақтни олади. 

"Жамоадан кетганим йўқ "- Баҳром Ҳайдаров, "Сурхон"ни Суперлигада олиб қолиш ва навбатдаги режалар ҳақида

Шунингдек яна бир масала "Сурхон" уй учрашувларини ўтказадиган стадионнинг прожекторларини ҳали янгилаганича йўқ. Ўтган мавсумда ЎзПФЛ жиддий таъқиқи қўйган ҳолда ўз стадионидан фойдаланишга руҳсат бермаган эди. Агарда бу йил ҳам мазкур масала ҳал этилмайдиган бўлса, мавсум ўртасига келиб жамоа стадион қидиришга ёки рақиблар майдонида ўйнашга мажбур бўлади. 


Ҳозирча раҳбарият билан боғланишни иложи бўлгани йўқ. Умид қиламизки яқин кунларда юқоридаги саволларимизга жавоб оламиз зеро дўст ачитиб, душман кулдириб гапирар. Мақсадимиз эса душманлик эмас!


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика