UZ

Сўнгги янгиликлар

14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  0 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  0 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  0 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  1 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  1 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  2 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  1 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   7 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  4 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0 09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0

Бум! "Сурхон" янги ва бақувват ҳомий топди Янгиликлар

Бум! "Сурхон" янги ва бақувват ҳомий топди

"Сурхон" айни пайтда Суперлигада қолиш учун ҳаракат қилаётганидан хабарингиз бор.

Умуман олганда, Термиз клуби сўнгги 2 мавсумни аутсайдерлар зонаси атрофида ўтказди. Бу йил жамоанинг қуйи лигага равона бўлишини кутганлар талайгина эди. Бироқ, "Сурхон" олдинда турган 3 ўйиндан бирини ютса, элитадаги ўрнини кафолатлайди. Майли, бу ўз йўлига...

Championat.asia'да термизлик мухлислар учун ажойиб хушхабар бор. "Сурхон" ўзига янги ва бақувват ҳомий топди. Гап "ERIELL Group" халқаро нефт-газ компанияси ҳақида бормоқда. Маълум бўлишича, томонлар ўртасида оғзаки келишувга эришилган. 

Компания аллақачон Термизда жамоа учун замонавий база қуриш борасида амалий ишларни бошлаб юборди. "ERIELL Group" декабрь ойининг охирида "Сурхон"ни расман қабул қилиб олади. Championat.asia'га маълум бўлишича, компания раҳбарияти Ўзбекистоннинг жанубида янги гранд жамоани тузмоқчи. Бунинг учун 2-3 йил талаб қилинади. Шу мақсадда келаси йил Термизга испаниялик мураббий олиб келиниши айтилмоқда.

Энди "ERIELL Group" ҳақида қисқача. Бу Россия Федерацияси, Марказий Осиё, яқин Шарқдаги нефт ва газ соҳасидаги етакчи компанияларга қудуқларни қуриш ҳамда капитал таъмирлаш хизматларини кўрсатувчи халқаро нефт-газ компанияси. "ERIELL Holding" бошқарув кенгашининг раиси Бахтиёр Фозилов ҳисобланади. 

У 2018 йилдан Ўзбекистонда хоккей ривожланишига ҳомийлик қилаётган эди. "ERIELL Group", шунингдек, "Спартак" (Москва) хоккей клубининг бош ҳомийси ва КХЛнинг расмий ҳамкори ҳисобланади.

Хуллас, Термиз клуби тез орада кескин кучайтирилиши кутилмоқда. Айтганча, янги ҳомий тўғрисидаги гапларни "Сурхон" мутасаддиси ҳам тасдиқлади. Воқеалар ривожини эса кузатамиз.

Суперлига. "Сурхон" — "Насаф" учрашуви ҳақида 11 факт

Муаллиф :
Рейтинг: +47   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика