UZ

Сўнгги янгиликлар

10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6

Суперлиганинг 7-турида ҳакамлар нечта хатога йўл қўйишди? Экспертимиз томонидан ҳакамлик таҳлили Янгиликлар

Суперлиганинг 7-турида ҳакамлар нечта хатога йўл қўйишди? Экспертимиз томонидан ҳакамлик таҳлили

Россиялик собиқ ҳакамнинг навбатдаги хулосалари билан танишинг.

Championat.Asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев Суперлиганинг 7-тур учрашувларидаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди.


✅«Сурхон» - «Бунёдкор»

ВИДЕО

Ҳакам ўйинни давом эттириб, тўғри иш қилди. Икки ўйинчи тенгма-тенг ва бир-бирига параллел равишда югурган, қўл орқали енгил контакт мавжуд, бунинг натижасида ўйинчилардан бири йиқилади. ВАРнинг вазиятга аралашмагани ҳам ўринли ҳолат.


✅ «Сурхон» - «Бунёдкор»

ВИДЕО

Худди шундай эпизод ўтган турда ҳам содир бўлганди. Ушбу вазиятда ҳакам тўғри қарор қабул қилди. Ҳимоячи тўп учун курашда биринчи бўлиб танасини қўйишга улгуради, унинг рақиби эса кечикади. Эҳтиётсизлик туфайли ҳужумда қоидабузарлик содир этилган.


✅«Сурхон» - «Бунёдкор»

ВИДЕО

Ҳакамда футболчига қизил карточка кўрсатиш учун асослар етарли. «Сурхон» ўйинчиси бутсасининг таг қисми билан рақиб оёғининг тўпиғидан юқори қисмига ташланган, яккакурашда шиддат юқори, унда тўқнашув оқибатини юмшатиш учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Агарда жабрланган футболчининг ўзи хавфни юмшатмаганда, жиддий жароҳатланиши мумкин эди. ВАР вазиятга аралашишга ҳақли.


❌ «Бухоро» - «Нефтчи»

ВИДЕО

Юқоридан келаётган узатмани қабул қилиш учун ҳимоячи ва ҳужумчи курашга киришди. Ҳужумчи ушбу контактнинг ташаббускори ҳисобланади, чунки у бир неча қадам ортга ташлаб, ҳимоячининг остида пайдо бўлади. Ҳимоячи тўпга ўйнаш учун сакради, ҳужумчи эса бунга имкон бермади. Пенальти 100% нотўғри белгиланди. Шунингдек, ҳакамнинг ўзини қандай тутишига эътибор қаратиш лозим: у ўйинчини қўли билан икки марта итариб юборади ва уларнинг биринчисида қўпол ҳаракат қилади. Умуман олганда, арбитр ўзини бундай тутмаслиги лозим. Менимча, Европа ёки халқаро турнирларда ҳакам бундай хатти-ҳаракат учун дисквалификация қилиниши мумкин.


✅ «Сўғдиёна» - «Қизилқум»

ВИДЕО

Классик ва шубҳага ўрин қолдирмайдиган сариқ карточкага лойиқ вазият, яъни бир ўйинчи боши билан тўпга ўйнаяпти, бошқаси эса — оёғи билан. Бу ҳолатда шиддат даражаси юқори эмас, шу боис тўғридан-тўри четлатиш учун асос йўқ. Ўйинчи оёғини юқорига кўтарди ва рақибнинг юзига зарба берди.


✅ «Сўғдиёна» - «Қизилқум»

ВИДЕО

Ортдан енгил туртиш ҳолати мавжуд, шундан сўнг ўйинчи контакт ҳолатини якунига етказиб қўйди. Орқа томондан туртиш пенальти белгилаш учун етарли эмас. ВАР эпизодга аралашмай тўғри қилди.


✅ «Сўғдиёна» - «Қизилқум»

ВИДЕО

Бу ҳолатда футболчи огоҳлантиришга лойиқ ҳаракат амалга оширди. ВАР эпизодга аралашиб тўғри қилмади. «Қизилқум» футболчиси бутсасининг таг қисми билан олдинга ташланди. Дастлаб контакт содир бўлгандан сўнг унинг оёғи майсани босади. Қайд этиш жоиз, агарда ўйинчининг иккинчи сариқ карточкаси бўлмаганида, қоидабузарликка неадвекат муносабатда бўлгани учун у биратўла икки маротаба огоҳлантирилса бўларди. Ўйинчи ҳурматсизлик ила норозилигини бир неча бор ишоралар билан ошкора намойиш этди.


❌ «Турон» - «Навбаҳор»

ВИДЕО

Ҳакам 11 метрли жарима зарбаси белгилаши лозим эди. Ўйинчи рақибини ушлаб олди ҳамда тўпнинг ўзидан тескари йўналишда ҳаракатланаётганини кўриб, рақиб оёғи томон ташланди. Пенальти учун карточка кўрсатиш зарурати йўқ, чунки тўп дарвозадан узоқлашаётганди ҳамда футболчилар дарвозага ўгирилган ҳолда туришганди.


✅ «Турон» - «Навбаҳор»

ВИДЕО

Истиқболли ҳужумни бузгани учун огоҳлантириш кўрсатишга арзигулик вазият. Ўйинчи тезлик билан бўшлиққа интилаётганди, футболчиларнинг жойлашиш тартиби эса ҳужумни барбод қилинганидан далолат беради. Ҳакам тўғри қарор қабул қилди.


❌ «Турон» - «Навбаҳор»

ВИДЕО

Ушбу вазият «тўқ сариқ рангли» карточкага лойиқ, яъни сариқ билан қизил карточка чегарасини англатади. Лекин шахсан мен сариқ карточка билан чекланган бўлардим, чунки ўйинчи дастлаб юқори тезликда яккакурашга киришди, бироқ якунда оддий ҳолатда етиб борди. Бутсанинг таг қисми билан тўқнашув мавжуд, аммо ҳаракат тезлиги пасайганди, контактга эса урғу бериш керак эмас. Ўйлашимча, ВАР вазиятга аралашмаслиги керак эди.


✅ «Турон» - «Навбаҳор»

ВИДЕО

Ҳакам пенальтини тўғри белгилади. Футболчилардан бири ҳужумда чаққонроқ ҳаракат қилди ҳамда танаси ва оёғини тўпга биринчи ташлашга улгурди. Ҳимоячи эса кечиккан ҳолда рақибини йиқитди.


❌ «Андижон» - «Металлург»

ВИДЕО

Охирги ҳаракатларни инобатга олган ҳолда ҳакам голни бекор қилиши лозим эди. Дарвозабон билан яккакурашда унинг қўллари билан тўқнашувга оид кичик контакт ҳам кўпинча етарли бўлади. Гол нотўғри ҳолатда урилди.


✅ «Андижон» - «Металлург»

ВИДЕО

Олдинги вазиятга ўхшаш ҳолат содир этилган: вазият огоҳлантириш ва четлатиш ўртасида, аммо сариқ карточкага яқинроқ ҳисобланади. Сапчиш ҳолати йўқ, ўйинчи яккакурашга юқоридан пастга ҳаракатланган ҳолда қадам ташлаб киришди, контакт тўп орқали содир бўлди.


✅ «Андижон» - «Металлург»

ВИДЕО

Ушбу вазиятда зарбанинг таъсир кўрсатиш даражаси «Металлург» футболчисининг оёғига шериги томонидан йўлланган зарба рақиб ҳимоячисининг оёқ қўйишидан анча юқори. Ўйинни давом эттириш тўғри қарор ҳисобланади.


✅ «Насаф» - «Олимпик»

ВИДЕО

Қўполликни «сунъий» деб аташ мумкин: ўйинчи пас бериб, рақибига урилиб кетди. Географик фоль жарима майдони яқинида содир бўлган, ВАР эпизодга тўғри ҳоалтда аралашди.  


✅ «Насаф» - «Олимпик»

ВИДЕО

Ҳакам «Олимпик» ўйинчисини четлатиб тўғри иш қилди. Футболчи оёғини ҳаддан ортиқ юқорига кўтарди, рақибнинг бош қисмини босиш ҳаракати мавжуд, рақиб аъзоси жиддий шикастланиши мумкин эди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика