Поль Погба 811 кундан сўнг яна майдонга қайтди
23 ноя 2025 13:12
Янгиликлар
Поль Погба 811 кундан сўнг яна майдонга қайтди
"Монако" ярим ҳимоячиси Поль Погба Франция чемпионати 13-тури дориасидаги "Ренн"га қарши баҳсда дебют қилди.
Учрашув монегаскларнинг йирик ҳисобдаги (1:4) мағлубияти билан якунланди.
32 ёшли Погба 85-дақиқада захирадан майдонга туширилди. Охирги марта Погба "Ювентус" сафида 2023 йил 3 сентябрь куни расмий учрашувда майдонга тушганди. Орадан 811 кун ўтиб, футболчи яна майдонга қайтди.

Эслатиб ўтамиз, "Монако" кейинги ўйинини ЕЧЛ умумий босқич доирасида 26 ноябрь куни "Пафос"га қарши ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар