Одил Ҳамробеков: "Футболчилик фаолиятимни "Насаф"да бошлаганман, шу боис уларга қарши ўйнаш бошқача"
23 ноя 2025 18:36
Янгиликлар
Одил Ҳамробеков: "Футболчилик фаолиятимни "Насаф"да бошлаганман, шу боис уларга қарши ўйнаш бошқача"
"Трактор" ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробеков Элит ОЧЛ доирасида "Насаф"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
"Футболчилик фаолиятимни Қаршининг "Насаф" клубида бошлаганман ва тахминан 9 йил олдин "Трактор"га қарши ўйнаганман. Ҳозир эса "Трактор" футболчисиман. Эртага "Насаф"га қарши ўйин мен учун алоҳида ҳис-туйғулар уйғотмоқда, лекин профессионал футболчи сифатида бор эътиборим эртанги ўйинга қаратилган ва яхши натижа кўрсатишга астойдил бел боғлаганмиз".
"Трактор" ўтган йили биринчи марта Эрон чемпиони бўлди ва катта ютуқларга эришди. Биз бир оиладек аҳил жамоамиз, сафимизда ажойиб футболчилар бор ва эртанги ўйинга тўла тайёрмиз", деди Ҳамробеков.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар