UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05"Металлург" - "Навбаҳор" 0:1. Матнли трансляция  44 19:58Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" учрашуви нурсиз дуранг билан тугади  8 19:40VAR хатоларидан энг кўп жабр кўрган АПЛ клублари аниқланди  0 19:30Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" 0:0 (матнли трансляция)  9 19:16"Реал" футболчиси ЕЧЛ финалини ўтказиб юборади  1 18:47"Ньюкасл" ҳужумчисини "Арсенал"га сотишни истамади  2 18:26Суперлига. "Олимпик" – "Андижон". Таркиблар маълум  6 18:20Суперлигада тоза ўйин вақти қанчани ташкил қилмоқда?  6 17:58Суперлига. "Металлург" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  14 17:35Расман: "Барселона" Хави бош мураббийликдан кетишини эълон қилди  16 17:05Бубанья, Юсупов, Исмоилов, Бабаян ва Бошкович жарима тўлайдиган бўлди  15 16:48Манба: "Барселона" Хавини ишдан бўшатади  14 16:23"Ювентус" Роналду билан судлашишда давом этади  5 15:55"Манчестер Сити" дарвозабони клуб билан шартномасини узайтирди  1 15:29Жиру Евродан сўнг Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилди  1

Суперлига янги мавсумига 10 февраль куни қуръа ташланади Янгиликлар

Суперлига янги мавсумига 10 февраль куни қуръа ташланади

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2022 йилги мавсум тақвим режаси бўйича келишиб олди.

Шундан келиб чиқиб, 10 февраль куни янги мавсумга қуръа ташланади. 

Учрашувлар саналарига ойдинлик киритилиши учун даставвал ОФК тақвим режасини кутишга тўғри келди. Эндиликда Чемпионлар лигаси, ОФК кубоги, Осиё чемпионати U23, Осиё кубогининг саралаш мусобақалари қайси саналарга тўғри келиши маълум бўлиб улгурган. 

Аввалроқ хабар берилганидек, мавсум одатга кўра Суперкубок учрашуви билан старт олади. Ўзбекистон чемпиони сифатида “Пахтакор”, кубокнинг амалдаги соҳиби сифатида “Насаф” жамоалари тўқнаш келадиган Суперкубок 27 февраль — якшанба куни бўлиб ўтади. Мазкур беллашувга мезбонлик қиладиган стадион масаласида ЎзПФЛ ўз режасига эга. Фақатгина масала икки тараф ўртасида ҳал этилгач, стадион номига аниқлик киритиб ўтилади. 

Суперлига эса 2 март санасидан эътиборан старт олади. Чемпионлар лигасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган клуб(лар) гуруҳ босқичи учрашувларида иштирок этаётган бир вақтда қолган жамоалар Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичида қатнашади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика