UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Про лига. "Шўртан" камбэк қайд этди, "Бухоро" "Дўстлик" билан дуранг ўйнади  4 20:03Шомуродов, Ўрунов, Ҳусанов, Файзуллаев... Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:31Элдор Шомуродов: "Олимпиадага чақиришса, бораман. Шартномамга кўра "Рома"га қайтдим"  9 19:16Расман: "Челси"га янги мураббий тайинланди  4 19:05Ўзбекистон МТЖ машғулотларга киришди  1 18:41"Арсенал" яқин кунларда Райяни сотиб олади  0 18:18"Реал" Васкес билан янги шартнома имзолайди  0 17:49"Одамлар мени ҳамон жароҳатда деб ўйлашади" — Ансу Фати  4 17:26"Динамо" осмонида "оқ булутлар". Бобир Абдихолиқовда биринчи хет-трик. "Бобур Арена"да "шерлар", "Бунёдкор"да "Нефтчи" ғолиб — Суперлиганинг 10-тури ҳақида  3 17:01Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи ошди  4 16:45Жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган дарвозабон, хет-трикни расмийлаштирган ҳужумчи. Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари  1 16:18Мбаппе Олимпиадада қатнашмайди  5 15:55Черчесов – Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи  1 15:28"Боруссия Д" Терзичга янги шартнома таклиф қилади  0 15:00Жоэль Кожо "Динамо"даги фаолиятини давом эттиради  6

Суперлига. "Турон" антирекорд қайд этди Янгиликлар

Суперлига. "Турон" антирекорд қайд этди

Яйпаннинг "Турон" футбол клуби кеча Суперлига 20-тур учрашувини ўтказди.

Игорь Шквирин шогирдлари Тошкентда "Пахтакор" билан баҳсда 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. Ўйинда дастлаб Драган Черан ҳисобни очган бўлса, иккинчи тайм аввалида Владислав Касмининнинг голи эвазига меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди. 

61-дақиқада Шерзод Темиров "Пахтакор"ни яна ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 90-дақиқада Ҳожимат Эркинов жамоасининг учинчи голини уриб ўйинга нуқта қўйди. Шу тариқа "Пахтакор" иккинчи даврадаги бешинчи ғалабасини расмийлаштирди. 

"Турон" эса кеча антирекорд қайд этди. Сабаби бу жамоанинг кетма-кет мағлубияти бештага етди. Иккинчи давра бошланганидан сўнг яйпанликлар уйда "Сўғдиёна"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этишганди. Шундан сўнг 5та учрашувда майдонга тушган Турон ҳаммасида имкониятни бой берди. "Турон" қаторасига "Локомотив", "Насаф", АГМК, "Навбаҳор" ва "Пахтакор"га мағлуб бўлди. 

Суперлига дебютанти биринчи даврада кетма-кет уч учрашувда мағлубиятга учраганди. Иккинчи даврада эса бу антирекорд янада йирик кўриниш олди. Игорь Шквирин шогирдлари навбатдаги турни яна сафарда "Қизилқум"га қарши (3 октябрь) ўтказишади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика