Суперлига. Тур мураббийи - Вадим Абрамов
08 июл 2020 16:43
Янгиликлар
Суперлига. Тур мураббийи - Вадим Абрамов
Coca Cola Суперлигада 8-тур беллашувлари ўз ниҳоясига етди.
Аввалроқ тур рамзий терма жамоасини эълон қилган эдик. Энди эса кетма-кетликда тур лауреатларини бериб бораяпмиз.
Видео Суперлига. Тур голи - Санжар Турсунов
Ортда қолган 8-турнинг энг яхши мураббийи деб "Бунёдкор" устози Вадим Абрамов топилди. "Қалдирғочлар" ўз майдонларида "Навбаҳор"ни қабул қилишди. Рестартдан кейин ҳали ютқазмаган "лочинлар" 3:1 ҳисобида мағлуб этилди. Д.Аҳмадалиев, Ш.Эркинов ва С.Нурмурадовларнинг голлари "Бунёдкор"га ишончли ғалаба тақдим этди ва клуб турнир жадвалида учинчи ўринга кўтарилди.
Шу тариқа, "Навбаҳор"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйган ва ишончли ғалабани қўлга киритган "Бунёдкор" сарбони 8-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> СУПЕРЛИГА
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар