UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  1 00:26Каталония дербиси! "Жирона" ва "Барселона" баҳсни қандай таркибда бошлайди?  8 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  3 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  3 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  2 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  96 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  43 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2

Суперлига. Тур мураббийи - Улуғбек Бақоев Янгиликлар

Суперлига. Тур мураббийи - Улуғбек Бақоев

Узоқ танаффусдан кейин қайта бошланган Coca Cola Суперлигада 4-тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди.

Аввалроқ тур рамзий терма жамоасини эълон қилган эдик. Энди эса кетма-кетликда тур лауреатларини бериб бораяпмиз.

Суперлига. Тур ўйини - "Насаф" - "Навбаҳор"

Сўғдиёна

Шохруз Норхонов - 50'

Суперлига. 4-тур

14/06/2020, 18:00

0
:
1
Тугади

Пахтакор

45'
90'
21'  Шохруз Норхонов
35'  Иван Нагаев (Жавоҳир Қаҳрамонов)
42'  Сардор Қулматов
50'  Шохруз Норхонов
50'  Жасур Ҳасанов О
68'  Жамшид Болтабоев (Санжар Рашидов)
68'  Жасур Ҳасанов О (Эливелто Рибейро)
74'  Шохруз Норхонов (Баҳодир Насимов)
74'  Санат Шихов (Шаҳбоз Жўрабеков)
90'  Милан Митрович
21'  Егор Кримец
30'  Санжар Қувватов
71'  Шерзод Аъзамов (Анзур Исмоилов)
71'  Сардор Собирхўжаев (Игорь Сергеев)
79'  Достонбек Ҳамдамов (Асадбек Собиржонов)

Ортда қолган 4-турнинг энг яхши мураббийи деб "Сўғдиёна" устози Улуғбек Бақоев топилди. Жиззахликлар ўз майдонларида амалдаги чемпион ва шу тур олдидан "Насаф" билан бирга пешқадамлик қилиб турган "Пахтакор"ни қабул қилишди. Кўпчилик беллашув олдидан "шерлар"нинг ғалабасини кутган бўлса ажаб эмас. Зеро, ўйинчиларнинг даражаси ва таркибнинг кенглиги борасида "Пахтакор" рақибидан анча устун эди. Лекин, Бақоев жорий мавсум ҳали ғалаба қозонмаган шогирдларини айни пайтда юртимиздаги энг кучли клубга қарши аъло даражада тайёрлай олди. "Сўғдиёна" шу куни тасодифий ғалабага эришмади. Балки, 3 очкога мутлақ ҳақли бўлди ва муносиб ғалабани қўлга киритди.

Шу тариқа, жуда кучли таркибга эга бўлган "Пахтакор"ни мағлуб этган Улуғбек Бақоев 4-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.


Қизиғи, Бақоев 2018 йилнинг 6 апрелида "Бухоро" билан ҳам "Пахтакор"ни ўз майдонида айнан 1:0 ҳисобида мағлуб этганди. Демак, Бақоев 3 йил ичида иккинчи бор Арвеладзени енгмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 4-турдан кейин "Сўғдиёна" 4 очко билан 11-ўринга кўтарилди.


Coca Cola Суперлига. 4-тур якунлари (фақат рақамлар)

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика