UZ

Сўнгги янгиликлар

15:52"WhoScored" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи рамзий термасини тақдим қилди  0 15:15Факт: "Нефтчи" 17 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни юта олмаяпти  0 14:52“Нефтчи” академияси фаолиятини бошламоқда!  1 14:20Месси туғилган кунини нишонлади, Араухо уйланди, ПСЖда "ойлик чиқди". Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  3 14:10Котрина Кулбите: "Муносиб ўйин кўрсатиб, Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилганмиз"  1 13:54"Динамо" бир киши кам бўлиб "Қўқон-1912"ни ютган учрашувдан галерея  2 13:28Гвардиола Грилишнинг кам ўйнаётгани сабабини айтди  0 12:56Милан Митрович: “Футбол ҳаётга ўхшайди — ҳамма нарса режадагидек кетавермайди”  1 12:50Симоне Инзаги: "Пеп Гвардиола - энг зўри"  2 12:22Исломбек Исмоилов: "Нефтчи"га вилоят ҳокимининг таклифи билан келдим"  11 12:12Рафинья Нико Уильямс ҳақида: "Юқори сифатли футболчи"  2 11:44"Астон Вилла" "Челси" ва "Арсенал" қизиқаётган футболчиси учун 100 млн фунт талаб қилмоқда  1 11:16"CAFA Nations Cup" мусобақасида 8 терма жамоа иштирок этади  6 10:50Винисиуснинг талаблари маълум. Унинг талабларини “Реал“ қабул қилишга тайёр эмас  14 10:20“Рома“ ҳужумчисига Россиядан таклиф бор  0

Coca Cola Суперлига. 4-тур якунлари (фақат рақамлар) Янгиликлар



0 - Коронавирус пандемияси туфайли Coca Cola Суперлигаси ўйинлари мухлисларсиз давом эттирилмоқда. 4-тур баҳсларининг ҳеч бирига мухлислар киритилмади. Маълум муддат ўйинлар томошабинларсиз ўтади.

1 - "Қўқон-1912" ҳимоячиси Бобиржон Акбаров 2020 йилги чемпионатда биринчи автогол муаллифи сифатида тарихда қолди. Дастлабки 3та турда ҳеч бир футболчи ўз дарвозасини ишғол қилмаган эди. 



2:2 - Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган 3та учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Қизиғи яна учта учрашувда 1:0 ҳисоби кузатилди.

3 - "Металлург" ярим ҳимоячиси Дониёр Нарзуллаев "Локомотив" билан учрашувда 3та голли пас беришга муваффақ бўлди. 



5 - Суперлиганинг 4-турида ҳакамлар дарвозаларга жами 5 марта пенальти белгилашди. Шундан 2таси голга айланди холос. "Насаф" - "Навбаҳор" учрашувида иккала жамоа аъзолари Умар Эшмуродов ва Азизбек Турғунбоев, "Сўғдиёна"да Шоҳруз Норхонов 11 метрли жарима тўпидан гол ура олишмади. "Андижон" вакили Жамшид Ҳасанов эса "Бухоро" билан ўйиннинг ўзида икки бор пенальти тепди ва иккаласида ҳам гол урди.

- АГМК Ўзбекистон чемпионати тарихида бир ўйинда 5 нафар ўйинчини алмаштирган дастлабки клубга айланди. Ундан олдин бошланган "Бунёдкор" - "Қўқон-1912" учрашувида мураббийлар 3тадан ўзгаришни амалга оширишди.

10 - Қаршининг "Насаф" клуби 4та турдан сўнг 10 очко билан мусобақа жадвалида пешқадамликни қўлга олди.

11 - АГМК клуби "Қизилқум" майдонида сўнгги бор 2009 йилда ғалаба қозонган эди. Орадан 11 йил ўтиб олмалиқликлар ушбу жамоани сафарда мағлуб эта олишди. 



18 - Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган 7та учрашувда жамоалар жами 18та гол уришди. Таққослаш учун 1-турда 22та, 2-турда 15та ва 3-турда ҳам 18та гол урилган эди.

33 - "Сўғдиёна" Ўзбекистон чемпионати доирасида сўнгги бор "Пахтакор"ни 1999 йилги мавсум мағлуб этган эди. Шундан кейин бўлиб ўтган ўзаро 33та учрашувда жиззахликлар ғалаба қозона олишмаганди. Бақоев шогирдлари 21 йилдан сўнг илк бор "шерлар"ни мағлуб этишди. 



35 - "Локомотив" клуби ўз майдонида сўнгги бор 2017 йилги мавсумда мағлуб бўлган эди. 2018 ва 2019 йилги чемпионатларда "темирйўлчилар" ўз стадионларида ҳеч кимга ютқазишмаганди. "Металлург" "Локомотив"нинг ўз майдонидаги 35 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига чек қўйди. 



42 - "Металлург" футболчиси Аброр Тошқўзиев "Локомотив" билан ўйинда захирадан майдонга тушганидан 42 сония ўтгач гол уришга эришди. Эътиборлиси Андрей Шипилов майдонга туширган яна бир футболчи Шаҳзод Убайдуллаев ҳам "темирйўлчилар" дарвозасига тўп киритди.

93:56 - "Бухоро" - "Андижон" учрашувида мезбонлар вакили Беҳруз Саъдилоев гол урганида таблода мана шу дақиқаларни кўрсатиб турганди. Ушбу гол "Бухоро"га 2020 йилги мавсумдаги даслабки очкони келтирди ва 4-турдаги энг кеч урилган голга айланди.

247 - "Навбаҳор" дарвозабони Ўткир Юсупов жорий йилги мавсумда ҳозирча энг узун "қуруқ серия" қайд этган дарвозабонга айланди. Юсупов 1-турда "Пахтакор" билан баҳснинг 88-дақиқасида гол ўтказиб юборганидан сўнг "Локомотив" ва "Андижон" билан ўйинларда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. 4-турда "Насаф"га қарши учрашувнинг 66-дақиқасида гол ўтказиб юборган посбоннинг "қуруқ серия"си 247 дақиқага етди.



290 - "Бухоро"нинг бу мавсумдаги "қуруқ серия"си айнан 290 дақиқага тенг бўлди. Даслабки учта турда умуман гол ура олмаган (270 дақиқа) бухороликлар "Машъал" билан баҳснинг 21-дақиқасида мавсумдаги илк голини уришди. Шундай қилиб 2020 йилги Ўзбекистон чемпионатида гол ура олмаган клуб қолмади.

733 - "Навбаҳор" ҳужумчиси Забиҳилло Ўринбоев Ўзбекистон чемпионатида сўнгги бор 2018 йил 12 июнь куни "Металлург" сафида "Насаф"га гол урган эди. Шундан кейин 733 кун ўтгач (2 йилу 2 кун) Ўринбоев яна "Насаф" дарвозасига тўп киритишга эришди.



Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика