UZ

Сўнгги янгиликлар

09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  0 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  0 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  4 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  21 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  2 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  2 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  2 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  8 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  1 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  1 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  40 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0

Суперлига. "Олимпик" "Навбаҳор"ни мағлуб этди, Наманган клуби чемпионлик учун имкониятни йўқотди Янгиликлар

Суперлига. "Олимпик" "Навбаҳор"ни мағлуб этди, Наманган клуби чемпионлик учун имкониятни йўқотди

Coca Cola Суперлигаси 25-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.


Coca Cola Суперлигаси. 25-тур

24 ноябрь, жума

ОЛИМПИК – НАВБАҲОР - 2:1

Тошкент. "Жар" стадиони. 16:00

Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Ришат Нугманов, Шоҳнур Йўлдошев, Никита Мустафин

VAR ҳаками: Аскер Нажафалиев

AVAR: Аваз Абдуллаев

Назоратчи: Владислав Цейтлин

Комиссар: Қудрат Мадраимов

Голлар: Иброҳим Ибрагимов 43, - 1:0 (Фарруҳ Мухторов). Шерзод Эсанов 86, - 2:0 (Жасур Жалолиддинов). Тома Табатадзе 89, - 2:1 (Темурхўжа Абдуҳолиқов).

"Олимпик": 1.Шукрон Йўлдошев, 2.Саидазамат Мирсаидов, 4.Одилбек Абдумажидов, 7.Иброҳим Ибрагимов (8.Нодир Абдихолиқов, 90+7), 10.Фарруҳ Мухторов (11.Отабек Жўрақўзиев, 75), 21.Саидафзалхон Ахроров (14.Элдор Бегимов, 75), 23. Абдурауф Бўриев, 29.Александр Зевадинов, 30.Жасурбек Жалолиддинов (с), 77.Шерзод Эсанов (5.Жавоҳир Ўтамуродов, 90+7), 81.Асадбек Жўрабоев (37.Алишер Одилов, 67).

Захира: 99.Эдем Неманов, 6.Жалолиддин Содиқов, 9.Шаҳзод Акрамов, 16.Риан Исламов.

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов (с), 5.Милош Милович, 6.Иброҳим Йўлдошев (31.Лука Чермель, 73), 7.Остон Ўрунов (77.Асадбек Собиржонов, 73), 10.Жамшид Искандеров, 13.Филип Иванович, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Аброр Исмоилов (21.Темурхўжа Абдухолиқов, 62), 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич (4.Азимжон Аҳмедов, 73), 91.Тома Табатадзе.

Захира: 12.Игнатий Нестеров, 19.Дониёр Абдуллаев, 20.Музаффархон Мўминов, 96.Усмонали Абдукаримов, 98.Давронбек Олимжонов.

Огоҳлантиришлар: Фарруҳ Мухторов 45+1, Иброҳим Йўлдошев 45+1, Жамшид Болтабоев 50, Жасур Жалолиддинов 69, Шукрон Йўлдошев 82, Лука Чермель 84, Элдор Бегимов 90+9. 

Четлатиш: Лука Чермель 90+13.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+14. ЎЙИН ТУГАДИ! "Олимпик" - "Навбаҳор" 2:1. 

90+13. VAR четлатиш! Лука Чермель рақибни тирсаги билан ургани учун

90+9. Огоҳлантириш. "Олимпик". Элдор Бегимов

90+7. Ўзгаришлар. "Олимпик". Эсанов ва Ибрагимов ўрнига Ўтамуродов ва Абдихолиқов тушди

90. Ўйинга 8 дақиқа қўшилди

89. ГОЛ! Абдуҳолиқовнинг тўп узатишидан кейин Тома Табатадзе боши билан гол урди - 2:1.

86. ГОЛ! Шерзод Эсановдан дахшатли зарба ва супергол 2:0! 

84. Огоҳлантириш. "Навбаҳор". Лука Чермель

82. Огоҳлантириш. "Олимпик". Шукрон Йўлдошев

81. ЗАРБАА! Искандеров узатган тўпни Голбан боши билан дарвозага йўллади, тўп тўсинга тегиб майдонни тарк этди!

75. Ўзгаришлар. "Олимпик". Аҳроров ва Мухторов ўрнига Бегимов ва Жўрақўзиев тушди

73. Ўзгаришлар. "Навбаҳор". Йўлдошев, Жокич, Ўрунов ўрнига Чермель, Собиржонов, Аҳмедов тушди

69. Огоҳлантириш. "Олимпик". Жалолиддинов

67. Ўзгариш. "Олимпик". Жўрабоев ўрнига Алишер Одилов

66. ЗАРБА! Темурхўжа Абдуҳолиқов узоқдан зарба берди, рекошет ҳосил қилган зарбадан кейин Шукрон Йўлдошев тўпни ушлаб олди.

62. Ўзгариш. "Навбаҳор". Аброр Исмоилов ўрнига Темурхўжа Абдуҳолиқов

59. Хавфли вазият! Жамшид Искандеров чап қанотдан жарима зарбасини амалга ошириб, тўпни ҳаволатиб, жарима майдончаси ичига етказиб берди. Аброрбек Исмоиловнинг боши билан йўллаган зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

51. ЗАРБАА! Чап қанотдан узатилган тўпни Жалолиддинов жарима майдони ичидан дарвозага йўллади, Ўткир Юсуповдан сейв! 

50. Огоҳлантириш. "Навбаҳор". Жамшид Болтабоев

46. Иккинчи тайм бошланди




45+1. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 1:0

45+1. Огоҳлантиришлар. Фарруҳ Мухторов ва Иброҳим Йўлдошев

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

43. ГОЛ! Мухторовнинг тўп узатишидан кейин Иброҳим Ибрагимов чиройли гол урди - 1:0. 

40. Аброрбек Исмоиловнинг дарвозага боши билан йўллаган зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

38. ЗАРБА! Аҳроровнинг чап оёқда йўллаган зарбаси кучсиз чиқди, Юсупов ўз ўрнида!

24. ЗАРБА! Александр Зевадиновнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

23. УХХ! Тома Табатадзе рақиб жарима майдончаси ичида яхши имкониятга эга бўлди. Аммо унга ҳимоячилар қаршилик кўрсатишди ва сўнгги паллада тўпни дарвозабони Шукрон Йўлдошев ушлаб олди.

20. ЗАРБААА! Жасурбек Жалолиддиновнинг 20 метрлар чамаси узоқликдан йўллаган зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

13. ЗАРБА! Жамшид Искандеровнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

12. ЗАРБА! Мирсаидовнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Шерзод Эсанов боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!

4.Зарба! Абдурауф Бўриевнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди!

2. ЗАРБА! Асадбек Жўрабоевнинг зарбасидан кейин Ўткир Юсупов тўпни қайтариб юборди!



1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 16:00да бошланади. 

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика