UZ

Сўнгги янгиликлар

21:03"Барселона"нинг 20 ёшли дарвозабони ҳаммомда вафот этди  1 20:46ОКМК Беларусь клуби билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  2 20:29Ҳамдаллаҳ Саудиянинг бошқа клубига ўтиш арафасида турибди  0 20:12Назорат учрашуви. "Олимпик" "Металлург"ни мағлубиятга учратди  3 19:26"Бавария" ПСЖ футболчисини 90 млн. еврога сотиб олмоқчи, аммо бир йилдан сўнг  4 19:15"Локомотив" "Навбаҳор" футболчилари билан шартнома имзолади  2 19:08Кроос Кукурельянинг қўли ҳақида: "Ҳакам пенальти қўйишни хоҳламади"  13 18:45⚡️Шерзод Эсанов тез орада Россия клубига трансфер қилинади  17 18:23Эшитдик-да! Асадбек Собиржонов "Металлург" билан шартнома тузди. Бугун футболчи Бекобод клуби сафида майдонга тушди  1 18:06Рабьо эркин агентга айланди  1 17:56Льорис аргентиналикларнинг бақириқлари ҳақида: "Бу Франция халқига жиддий ҳужум"  9 17:02"Лилль" МЮга ўтиши кутилаётган Йорони қўрқитишга ўтди  4 16:53"Ал Насср" бразилия терма жамоаси вакили билан битим имзолади  1 16:15Ибрагимовичнинг ўғли "Милан" билан шартнома имзолади  2 15:41"Рома" янги мавсум учун либосини тақдим этди  3

Суперлига. "Насаф" ўз майдонида дуранг ўйнади ва 3-ўринни ҳам хавф остига қўйди Янгиликлар

Суперлига. "Насаф" ўз майдонида дуранг ўйнади ва 3-ўринни ҳам хавф остига қўйди

Coca Cola Суперлигаси 25-туридан ўрин олган баҳс якунланди.

Coca Cola Суперлигаси

25-тур

Насаф

Суперлига. 25-тур

23/11/2023, 18:15

0
:
0
Тугади

Сўғдиёна

45'
90'
23'  Шерзод Насруллаев (Шуҳрат Муҳаммадиев)
46'  Марко Станоевич (Баҳром Абдураҳимов)
61'  Андрес Чавес (Матеус Лима)
73'  Жамбули Жигаури (Сухроб Нуруллоев)
16'  Алишер Салимов
90'  Милан Митрович
90'  Муҳаммадали Юлдашев (Абдуллоҳ Омоналиев)
90'  Тарик Исич
90'  Санжар Шоаҳмедов (Шоҳруҳ Муҳсинов)

НАСАФ – СЎҒДИЁНА 0:0

Қарши. "Марказий" стадиони. 18:15

Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Александр Сидоров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Илья Ильин

VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев

AVAR: Алишер Усмонов

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев

Комиссар: Даврон Иброҳимов

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 7.Акмал Мозговой, 8.Зафармурод Абдираҳматов, 10.Андрес Чавес (19.Матеус Лима, 61), 34.Шерзод Насруллаев (28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 23), 70.Жамбули Жигаури (17.Суҳроб Нуруллоев, 73), 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич (18.Баҳром Абдураҳимов, 46), 92.Умарбек Эшмуродов (с), 99.Азизбек Амонов.

Захира: 1.Умид Эргашев, 21.Дониёржон Нарзуллаев, 25.Бекжон Раҳматов, 32.Зафар Ҳакимов, 36.Азизжон Ахроров.

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 2.Жасурбек Ёқубов, 6.Алишер Салимов, 7.Муҳаммадсафо Фозилов, 10.Жавоҳир Қаҳрамонов (с), 15.Тарик Исич, 17.Муҳаммад Йўлдошев ( 3.Абдуллоҳ Омоналиев, 90), 22.Санжар Шоаҳмедов (21.Шоҳруххон Мухсинов, 90+6), 28.Станислав Андреев, 88.Самандаржон Мавлонқулов, 93.Марко Колакович.

Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев,8.Диёрбек Жалолиддинов, 11.Жасур Ҳасанов, 57.Хондамир Мустафоқулов, 85.Отабек Аҳадов, 90.Улуғбек Кенжаев.

Огоҳлантириш: Алишер Салимов (16), Милан Митрович (90+1), Тарик Исич (90+3), Иван Бошкович (90+11).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Насаф" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. 

90+10. "Сўғдиёна" тезкор қарши ҳужумга ўтди. Бироқ тезкорлик сусайди ва "Сўғдиёна" сунъий равишда бурчак зарбаси ишлаб олишга мажбур бўлди.

90+6. ЗАРБААААААА!!! Амонов қанотдан рақибини алдаб ўтиб, Абдираҳматовга тўпни оширди. Зафармурод бўш дарвозага гол уролмади.

90+5. "Насаф" яна ҳужумда. Амоновнинг пас аралаш зарбасини Акмал Мозговой дарвозага тўғрилаб қўя олмади.

90+3. Икки дақиқа ичида "Сўғдиёна" футболчилари вақт чўзгани учун сариқ карточкалар олишди. 

Ўйинга 8 дақиқа қўшиб берилди.

88. "Насаф" босимни ошириб ташлаган. Ўйин фақатгина "Сўғдиёна" ярим майдонида бўлмоқда. Бироқ вазиятлар яратиш жуда қийин бўляпти.

Агарда "Насаф" ғалаба қозонса, мавсум тугашига бир тур қолганида энг камида 3-ўринни нақд қилади. Агарда ғалаба қозона олмаса, сўнгги турда 3-ўрин учун курашишига тўғри келади. "Насаф" мавсумни Олмалиқда якунлашини инобатга олсак, Рўзиқул Бердиев шогирдлари совринли ўриндан ҳам қуруқ қолишлари мумкин бўлади. Рўзиқул Бердиев шогирдлари шу учун ҳаракат қилишлари шарт бўлмоқда. 

84. Мезбонлар ҳужумда. Мозговой зарба бериш нуқтасига келгунча мувозанатни йўқотди. Вазият қўлдан чиқарилди.

81. УХХХХХХ!!! Амоновнинг чиройли зарбаси дарвоза тепасидан ўтиб кетди.

76. "Насаф" яна ҳужумга ўтди. Нуруллоевнинг зарбасини ҳимоячилар бурчакка чиқариб юборди.

73. ЗАРБААААА!! Бурчакдан узатилган тўпга Азиз Амонов зарба берди. Тўп устунга тегиб, майдонни тарк этди.

69. "Насаф" яна ҳужумга ўтди. Амоновнинг қанотдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди.

65. Лима ҳозирча жуда фаол, бироқ унинг тўпга яқинлашиши омадсиз бўлмоқда. Унга иккинчи марта тўп узатилганида тўпга ета олмаган бўлса, учинчисида рақибига фол ишлатди.

62. Лима майдонга тушди ва бирданига тўп билан рақиб жарима майдончаси ичида кўриниш берди. Бироқ унинг биринчи тўпга тегиниши омадли бўлмади. У зарба бериш нуқтасига келганида йиқилиб тушди.

58. "Сўғдиёна" ҳужумга ўтди. Қанотдан узатилган тўпга чиқишда Неъматов сусткашликка йўл қўйди. Бироқ деярли 100 фоизлик имкониятдан "Сўғдиёна"дан гол урадиган футболчи топилмади.

56. ЗАРБАААААА!!! Баҳром Абдураҳимовнинг кучли зарбасини Митрович ушлаб олди.

55. Акмал Мозговойнинг зарбаси Исичга тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

50. "Насаф" жарима зарбасига эга бўлди. Ундан узатилган тўпга Андрес Чавес боши билан зарба йўллади. Ноаниқ.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Жамоалар майдонга қайтиб чиқишди.Иккинчи бўлим старти учун ҳаммаси шай.

Иккинчи бўлим бошланиш арафасида. Жамоалар стадионга қайтиб чиқишмоқда.


Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади – 0:0. Танаффус! 

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди. 

42. "Сўғдиёна" аъзоси икки марта ҳам "аут"ни нотўғри ўйинга киритгани учун бу ҳуқуқ "Насаф"га берилди.  

40. Зарба! Дарвозабон бошлаган ҳужум Қаҳрамоновнинг олисдан берган ноаниқ зарбаси билан якун топди. 

34. Ууух! Жавоҳир Қаҳрамоновнинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

28. Жамбули Жигаурининг пасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб, майдондан чиқиб кетди. Бурчак зарбасидан сўнг эса қоида бузиш қайд этилди. 

26. Зарбааа! Андреевнинг узоқ масофадан берган зарбасини Неъматов қайтарди.   

23. "Насаф"да ўзгариш: Шерзод Насруллаев ўрнига Шуҳрат Муҳаммадиев ўйинга қўшилди. Насруллаев Салимов билан тўқнашувда бироз жабрланди. 

21. Жавоҳир Қаҳрамонов жарима майдончаси ичидаги тўқнашув оқибатида жабрланган кўринади, унга тиббий ёрдам кўрсатилди.

19. Зарба! Фозиловнинг кучли зарбасини Неъматов қайтарди. 

16. Алишер Салимов Шерзод Насруллаевга тирсак билан зарба бергани учун сариқ карточка олди. 

14. "Насаф" яхши ҳужум ташкил этаётганди, бироқ Зафармурод Абдираҳматовнинг тушунарсиз пасидан сўнг тўп майдонни тарк этди. 

13. Жасурбек Ёқубов қўпол хатога йўл қўйиши мумкин эди, унинг паси сал қолса "Насаф" вакилига бориб тушарди.

8. Зарба! Марко Станоевич сирпаниб кетди ва йиқилган ҳолда зарба йўллади, зарба дарвозабонга қийинчилик туғдирмади.   

6. Қанотдан оширилган тўпни Абдувоҳид Неъматов эгаллаб олишга эришди. 

4. Ҳозирча меҳмонлар тўпга эгалик қилиб, ўйинни назорат қилишга уринишмоқда.

1. Учрашув бошланди! 

- Ўзбекистон Республикаси мадҳияси янграмоқда. Бугун Қаршида ёпилиш учрашуви бўлиб ўтмоқда.

- Люпчо Дориев ўйинолди машғулот жараёнида жароҳат олди. Шу боис, асосий таркибда унинг ўрнига Алишер Салимов майдонга тушади.

- Ўйин 18:15 да бошланади.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика