UZ

Сўнгги янгиликлар

22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  193 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  0 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  15 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  4 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  2 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  9 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   25

Суперлига. "Машъал" супергол эвазига пенальтидан гол уролмаган "Сўғдиёна"ни мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. "Машъал" супергол эвазига пенальтидан гол уролмаган "Сўғдиёна"ни мағлуб этди

Ўзбекистон Суперлигаси 3-тур доирасидаги "Машъал" – "Сўғдиёна" ўйини якунланди.

“Машъал” – “Сўғдиёна” 1:0
29.03.2025. "Сўғдиёна", Жиззах. 20:00
Бош ҳакам:
 Рустам Лутфуллин
Ёрдамчи ҳакамлар: Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов
Захира ҳаками: Ринат Серазитдинов
Назоратчи: Бахтиёр Тагаев
ВАР: Эдита Миробидова
АВАР: Амир Галеев
Комиссар: Даврон Иброҳимов

Гол: 1:0 – 45+4, Исломбек Баратов (Жавоҳир Абдуалимов).

"Машъал": 35.Достон Тўхтабоев, 2.Мудасиру Салифу, 5.Самандар Очилов, 6.Жавоҳир Абдуалимов, 7.Исломбек Баратов, 8.Сардор Абдураимов (19.Ислом Шарипов, 80), 9.Иброҳим Ғанихонов (17.Анвар Муродов, 62), 10.Ҳумоюн Муртозаев (30.Шоҳназар Норбеков, 86), 15.Муҳаммадали Алиқулов, 24.Авазхон Маматхўжаев, 34.Шахбоз Жўраев

Захира: 1.Умиджон Ҳамроев, 18.Дилшод Раҳматуллаев, 22.Нуржаҳон Музаффаров, 27.Зафарбек Акрамов, 37.Шерзод Файзиев, 96.Иброҳим Нўмонов

"Сўғдиёна": 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 2.Зоир Жўрабоев, 3.Ислом Қобилов (42.Сардорбек Эркинов, 90+5), 4.Отабек Аҳадов, 5.Беҳруз Жуматов (99.Умидбек Султонов, 46), 7.Хондамир Мустафоқулов, 14.Люпчо Дориев, 17.Эхсони Паншанбе (9.Самандар Мавлонқулов, 77), 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 28.Станислав Андреев (8.Суҳроб Иззатов, 56), 32.Нодиржон Сойибов (77.Лука Жоржевич, 56)

Захира: 27.Милан Митрович, 6.Самандар Синдаров, 20.Фазлиддин Омонкелдиев, 23.Сардорбек Ҳошимов

Огоҳлантиришлар: Зоир Жўрабоев (19), Иброҳим Ғанихонов (29), Ислом Қобилов (56), Самандар Мавлонқулов (84), Авазхон Маматхўжаев (90+5).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+8. "Сўғдиёна" сўнгги стандарт вазиятга эга бўлди. Эркиновнинг узатмасига жарима майдонидаги шериги улгурмади, акс ҳолда ҳисоб тенглашиши мумкин эди.

90+5. Авазхон Маматхўжаев фол ишлатгани учун огоҳлантирилди.

90+5. "Сўғдиёна" охирги ўзгаришни амалга оширди.

90+3. Стандарт вазиятдан сўнг "Сўғдиёна" футболчисининг бош билан йўллаган зарбаси кучсиз чиққани боис Тўхтабоев қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди.

90+2. Мавлонқуловнинг олисдан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.

86. Хавфли вазият! Муртозаев суперголга муаллифлик қилиши мумкин эди, унинг кучли зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

84. Мавлонқулов қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

83. Хавфли вазият! Жоржевич қулай имкониятдан унумли фойдалана олмади, унинг яқин масофадан йўллаган кучли зарбаси дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

80. "Машъал"да ҳам ўзгариш содир этилди.

77. "Сўғдиёна" ўзгаришга қўл урди.

74. "Машъал" дарвозабони Достон Тўхтабоев Жавоҳир Қаҳрамоновнинг пенальтидан тепган зарбасини қайтарди!

70. "Машъал" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Паншанбенинг зарбаси Баратовнинг қўлига тегди. ВАР вазиятни кўриб чиқмоқда.

68. Хавфли вазият! Муродов тўп учун курашда Қобиловдан устун келиб, зарба йўллади. Собиров жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.

65. "Сўғдиёна" футболчиси томонидан йўлланган зарба Салифуга тегиб, майдонни тарк этди. 

63. Хавфли вазият! Султонов томонидан йўллаган зарбага бироз аниқлик етишмади.

62. "Машъал" таркибида ҳам ўзгариш бўлди.

56. "Сўғдиёна" таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

56. Қобилов Муртозаевни тўхатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

54. Паншанбенинг ўнг қанотдан узатмасини Баратов бартараф этди.

50. "Сўғдиёна" стандартга эга бўлди. Андреевнинг узатмаси рақиб томонидан қайтарилди.

48. Узатма Андреев томонидан қайтарилди.

47. Ғанихоновга нисбатан фол ишлатилди. "Машъал" рақиб жарима майдони яқинидан жарима зарбаси ижро этади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

45+4. ГОЛ! Супергол! Баратовнинг ўнг қанотдан узатмаси зарбага айланиб кетди ва Собиров қўриқлаётган дарвоза тўридан ўрин олди!

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

44. "Сўғдиёна" бурчак тўпи ишлаб олди. Андреевнинг узатмаси қийинчилик билан қайтарилди.

43. "Машъал" футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

42. Хавфли вазият! Стандарт вазиятдан сўнг "Сўғдиёна" футболчиларидан бирининг зарбаси аввал ҳакамга, сўнгра ўз жамоадошига тегиб қайтди.

40. Андреев бурчакка яқин нуқтада йиқитилди. Стандарт вазият.

38. "Машъал" футболчиси Очиловга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

33. Сойибовнинг узатмаси ҳам жамоанинг аввалги уринишлари сингари ноаниқ кўриниш олди. "Машъал"да ҳам шундай муаммо мавжуд.

29. Иброҳим Ғанихонов ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

27. Хавфли вазият! Мустафоқуловнинг узатмаси зарбага айланиб кетди, аммо ноаниқ кўриниш олди.

25. Баратовнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Собиров ушлаб олди.

21. Хавфли вазият! Паншанбе рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятда уни доғда қолдира олмади. 

19. Дориевнинг пасидан сўнг рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Жўрабоев унга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.  

17. Андреевнинг узатмасидан сўнг Паншанбе ҳаводаги тўп учун курашда фол ишлатди.

14. "Сўғдиёна"нинг стандарт вазияти муваффақиятсиз якунланди.

12. "Сўғдиёна" тўпни назорат қилмоқда, аммо олдинга ўтишга шошилмаяпти.

7. "Сўғдиёна" дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди. Зарбани Собиров қайтарди.

ВАР "Сўғдиёна" дарвозаси томон эҳтимолий пенальтини кўриб чиқмоқда. Аммо қарор ўзгармади.

4. Иброҳим Ғанихонов бир нечта рақибини ортда қолдирди ва қўполлик эвазига тўхтатиб қолинди.

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Машъал" кўк, "Сўғдиёна" оч пушти рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика