

Ярим ҳимоячи "Олд Траффорд"да мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишда қийналмоқда, тез-тез ўйнаши учун эса кетиш керак.
"Fichajes" нашрининг маълум қилишича, "Реал" ва "Барселона" футболчининг ҳолатини диққат билан кузатиб бормоқда ва у бу жамоалар учун фойдали бўлиши мумкин.

"Реал" майдон марказида кўпроқ назоратга эга бўлишни, таркибни кенгайтиришни хоҳлайди. Ёш ярим ҳимоячи эса Ла Лигада муваффақият қозониш учун яхши техникага эга.
"Барселона" ҳам майдон марказида сифатли ўйинчиларга муҳтож. Уларга ўйин темпини бошқара оладиган ва жамоага ижодкорлик қўша оладиган ишончли марказий ярим ҳимоячи керак.



