UZ

Сўнгги янгиликлар

13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  0 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  4 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  20 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0

Суперлига иккинчи босқичига 28 августда қуръа ташланади Янгиликлар

Суперлига иккинчи босқичига 28 августда қуръа ташланади

Хабарингиз бор, Суперлига баҳсларида дастлабки босқич якунланди.

Энди жамоалар 6тадан 2та гуруҳга ажратилади.

Дастлабки гуруҳ чемпионат медаллари учун кураш олиб борса, иккинчи олтиталик Суперлигада жон сақлаб қолиш учун баҳс юритади. Жамоалар энди ўз гуруҳи доирасида уй-сафар тизимида жами 10та учрашув ўтказишади.

Суперлига иккинчи босқичига қуръа ташлаш маросими эса 28 август куни соат 20:00да "Миллий стадион"да бўлиб ўтади. Профессионал Футбол Лигаси қуръа ташлаш маросимини юқори даражада ўтказиш учун катта тайёргарлик олиб бормоқда. Қуръа жараёни Спорт телеканали орқали жонли равишда эфирга узатилади. Қуръа ташлаш маросимида ҳар бир клуб бош мураббийи, сардори ҳамда журналистлар иштирок этади.

Қуръа ташлаш маросимини бевосита воқеа жойидан ёритишни истаган ОАВ вакиллари ўз ҳодимлари рўйхатини (лавозими кўрсатилган ҳолда) ПФЛ электрон почтаси (info@pfl.uz)га 27 август санасига қадар юбориши лозим бўлади. Қуръа ташланадиган залга кириш рўйхат асосида амалга оширилади.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика