Суперлига формати ўзгармайди — ЎзПФЛ
17 дек 2022 18:14
Янгиликлар
Суперлига формати ўзгармайди — ЎзПФЛ
ЎзПФЛ Ижроқўми йиғилишида Суперлига формати масаласи муҳокама қилинди.
"Бунгача таклиф этилган янги формат лиганинг 7 та клубини қаноатлантиргани ва яна 7 клуб унга қарши овоз берганини маълум қилгандик. Қизиқ тарафи шундаки, Суперлигада ўйинлар сони кам эканлигига тўхталган уч етакчи клубнинг барчаси турлар сонининг 26 тадан 31 тага етказилишига қарши овоз берди. АГМК эса аксинча, форматни қўллаб-қувватлади ва ҳатто ўйинлар сонини умумий 36 тага етказиш таклифини берди.
Овоз беришда вариантлардан ҳеч бирида яққол устунлик сезилмади. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ Ижроия қўмитаси форматни эски ҳолида қолдириш вариантини маъқул деб топди. Демак, 2023 йилги мавсумида ҳам 14 та клуб ғолиблик учун кураш олиб боради. Барча клуб 13 та уй ва 13 та сафар учрашувида иштирок этади", – дейилади ЎзПФЛ хабарида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар