UZ

Сўнгги янгиликлар

21:31Мбаппе "Реал"да қайси позицияда ўйнайди?  1 20:38"Реал" Хоселу бўйича бир қарорга келди  2 20:05Про лига. "Шўртан" камбэк қайд этди, "Бухоро" "Дўстлик" билан дуранг ўйнади  9 20:03Шомуродов, Ўрунов, Ҳусанов, Файзуллаев... Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  6 19:31Элдор Шомуродов: "Олимпиадага чақиришса, бораман. Шартномамга кўра "Рома"га қайтдим"  19 19:16Расман: "Челси"га янги мураббий тайинланди  6 19:05Ўзбекистон МТЖ машғулотларга киришди  2 18:41"Арсенал" яқин кунларда Райяни сотиб олади  0 18:18"Реал" Васкес билан янги шартнома имзолайди  0 17:49"Одамлар мени ҳамон жароҳатда деб ўйлашади" — Ансу Фати  4 17:26"Динамо" осмонида "оқ булутлар". Бобир Абдихолиқовда биринчи хет-трик. "Бобур Арена"да "шерлар", "Бунёдкор"да "Нефтчи" ғолиб — Суперлиганинг 10-тури ҳақида  4 17:01Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи ошди  4 16:45Жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган дарвозабон, хет-трикни расмийлаштирган ҳужумчи. Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари  2 16:18Мбаппе Олимпиадада қатнашмайди  5 15:55Черчесов – Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи  1

"Суперлига чемпиони Про лигада юрмаслиги керак, мен жамоага ёрдам бериш учун келдим" — "Локомотив"нинг хорватиялик легионери Янгиликлар

"Суперлига чемпиони Про лигада юрмаслиги керак, мен жамоага ёрдам бериш учун келдим" — "Локомотив"нинг хорватиялик легионери

"Локомотив" қишки трансферлар ойнаси вақтида таркибига хорватиялик ҳужумчи Шиме Жужулни қўшиб олганини биласиз.

Чемпионатимизда бу юрт вакилларининг ташрифи ҳар доим ҳам кузатилавермайди, шу боис улардан ҳаддан ташқари кўп нарса кутилади. Умуман олганда, ҳозиргача ўйнаб кетган хорватияликлардан Юрица Булят, Ивор Веицер ёмон таассурот қолдирмаган. Эдин Юнузовичнинг "Бухоро"даги фаолияти пандемия сабаб узоққа чўзилмаганди. Шиме Жужул сайтимизга берган интервьюсида "Локомотив"га келиши ва Хорватия терма жамоасига оид айрим саволларга жавоб берди. 



- Ўзбекистонга яқинда келдингиз ва янги жамоангиз билан машғулотларни бошладингиз. Янги жамоада ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

- Биринчи таассуротларим жуда ёқимли, дея оламан. "Локомотив" клуби тарихи билан танишиб чиқдим. Жамоа яқин тарихда Суперлига ва мамлакат кубогида зафар қучган. Шундай экан, бундай жамоа Про лигада юрмаслиги керак.

- Бу ерга келишингиздан аввал Сингапур чемпионатида тўп тепдингиз. Сингапурда футбол ривожланиши қай даражада? "Локомотив" билан солиштирганда айнан қайси жиҳатлари кучли?

- Сингапурда тўп тепиш шахсан мен учун яхши тажриба бўлди. У ерда ёқимли дамларни ўтказдим. Футболчи учун муҳими тўхтаб қолмаслик ва тажрибасини ошириб бориш. Мен ҳозир "Локомотив" футболчисиман. Лекин икки мамлакат жамоалари ўйинларини таққослай олмайман. Футбол ҳамма жойда ривожланяпти. Сингапур ҳам бундан мустасно эмас. Аммо юқорида айтганимдек, солиштира олмайман. 

- "Локомотив"да Суперлигадаги 10 йиллик иштирокдан сўнг пасайиш юзага келди ва клуб Про лигага тушиб кетди. Улар яқин яқингача Ўзбекистон чемпиони бўлиб келаётганди. Шундай экан, нега янги клуб сифатида "Локомотив" вариантида тўхталдингиз?

- Мазкур клубдан қўнғироқ бўлганда кўп ҳам ўйламадим. Барчамиз биламизки, "Локо" катта жамоа. Имкон қадар тезроқ Суперлигага қайтамиз. 

- Марина кўрфазидаги қирғоқ яқинида сувда жойлашган стадионда ўйнаб кўрдингизми?

- Ҳа, мен бир маротаба ўша стадионда ўйнаганман, лекин у футбол учрашуви эмас, кўпроқ омма учун ташкилаштирилган тадбирга ўхшар эди.



- "Локомотив"да янги мавсумда нима кутмоқдасиз?

- Жамоанинг олдига қўйилган барча мақсадларига эришишига ёрдам беришга тайёрман. 

- Хорватия терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида бронза медалларига эга чиққани мамлакат футболининг тўғри йўлдан бораётгани билан боғлиқми?

- Албатта. Хорватиядек кичик давлат учун жаҳоннинг кучли учта терма жамоаси қаторидан жой олиш жуда аъло натижа. 

- Сиз учун кутилмаган кашфиёт футболчи ким бўлди? Ливакович ёки Гвардиол?

- Мен учун энг катта сюрпириз Гвардиол бўлди. 20 ёшда бундай катта даражадаги мусобақада барчани қойил қолдириш ақл бовар қилмайдиган нарса. Келажакда уни Европанинг гранд жамоалари таркибида кўрамиз, деган умиддаман. 

- Ҳозирда Хорватия терма жамоасида ўйнаётган қайси футболчилар билан бирга тўп тепгансиз?

- Кристиан Жакич, Никола Влашич ва Йосип Юранович билан  бирга тўп тепганман.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика