UZ

Сўнгги янгиликлар

23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  6 23:25ПСЖ — "Гавр". Дембеле ва Асенсио асосий таркибда, Мбаппе эса захирада  1 23:11"Атлетико" — "Атлетик". Коке, Гризманн ва Уильямслар асосий таркибда  0 23:04"Астон Вилла" — "Челси". Таркиблар маълум  0 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  1 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  2 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  12 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  1 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  4

Суперлига: “Бухоро” - “Насаф”. Превью Янгиликлар

Суперлига: “Бухоро” - “Насаф”. Превью

Теглар :  НасафБухоро
Иккинчи даврани муваффақият билан бошлаган “Насаф” жамоаси олий 13-тур учрашувини сафарда “Бухоро” жамоасига қарши ўтказади.

Ушбу учрашув 26 май шанба куни “Бухоро” аренада соат 19:20да бошланади.

Суперлига, 13-тур
“БУХОРО” – “НАСАФ”
26.05.2018. “Бухоро” арена. 19:20да
Бош ҳакам: 
Виктор Серазитдинов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Расулжон Фозилов (Наманган), Мўминжон Мажидов (Наманган)
Захира ҳаками: Зиёдулло Абдураҳмонов (Андижон)
Назоратчи: Алишер Абдуллаев (Тошкент)
Комиссар: Роман Черников.

Маълумот учун, Виктор Серазитдинов мазкур жамоаларнинг биринчи даврадаги, Қаршида бўлган учрашувини ҳам бошқарган эди. Унда қаршиликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар миллий чемпионатимизда шу пайтгача ўзаро 41 марта куч синашганлар. Ўзаро бўлиб ўтган  учрашувларнинг 22 тасида "Насаф"нинг қўли баланд келган. 9 учрашувда муроса кўчаси танланган бўлса, 10 учрашувда бухоролик футболчилар ғалабага эришган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик "Насаф" томонида 72-39. “Насаф”нинг “Бухоро” жамоаси устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси - 6:0. “Бухоро” жамоаси эса 5:1 - энг йирик ҳисобда ғалабага эришган. Бу ҳисоблар Бухорода қайд этилган.

Қаршида бўлиб ўтган бу йилги илк ўзаро учрашувда, "Насаф" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

 
Бухородаги учрашувлар тарихидан


Мазкур жамоалар Бухорода 20 марта ўзаро куч синашган “Бухоро” ўз уйида 10 бор “Насаф”ни таслим қилган. 4та учрашувда муроса кўчаси танланган. “Насаф” 6 марта Бухородан уч очко билан қайтган. Ўзаро учрашувларда дарвозаларга жами 58та тўп киритилган. Тўплар нисбати бўйича устунлик “Бухоро” томонида 30-28.

Ўтган йилги Бухорода ўтган ўзаро учрашувда мезбонлар кичик, 1:0 ҳисобида ғалабага эришган.
 

Бухоро ўтган сўнгги беш учрашув:

12.08.2017. “Бухоро” – “Насаф” 1:0
24.04.2016. “Бухоро” – “Насаф” 0:2
12.04.2015. “Бухоро” – “Насаф” 0:2
15.08.2014. “Бухоро” – “Насаф” 0:2
29.10.2013. “Бухоро” – “Насаф” 1:5


Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолати

“Бухоро” жамоаси ҳозиргача  12 учрашув ўтказган ва бу учрашувлар орқали 21 очко тўплаган.  Улар айни пайтда турнир жадвалининг 4-поғонасини банд этиб туришибди. “Насаф” ҳам жорий чемпионатда 12 учрашув ўтказди. Тўплаган очколари сони 17та ва турнир жадвалининг 6-поғонасида бормоқда. "Насаф" ўтган тур учрашувини ўз майдонида “Нефтчи” жамоасига қарши ўтказди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Сафарда “Қўқон-1912” жамоаси билан куч синашган “Бухоро” жамоаси эса, 1:2 ҳисобида ғалабага эришди.
 

Ўзаро учрашувлар тарихидан яна маълумотлар

Ўзаро учрашувлар тарихига назар ташласак, “Бухоро” жамоаси дарвозасини дастлаб собиқ ҳужумчи Александр Бейнарович ишғол этган. Ушбу учрашув 1997 йил 8 августда Қаршида бўлиб ўтган ва жамоамиз рақибларини 3:0 ҳисобида мағлуб этишган. Александр Бейнарович 1997 йилда "Насаф" сафида тўп тепган. Сўнгги марта “Бухоро” дарвозасига гол  урган футболчимиз Славко Лукич бўлиб турибди. У биринчи давранинг  2-турида бўлиб ўтган Қаршидаги учрашувда, "Насаф"нинг учрашувдаги учинчи голини киритган эди.

Айни пайтда "Насаф"да мураббийлик фаолиятини олиб бораётган собиқ футболчилардан Рўзиқул Бердиев, Шуҳрат Тошпўлатов, Николай Минчев, Зафар Холмуродов ва Нурали Султоновлар ҳам ўзаро учрашувларда “Бухоро” жамоаси дарвозасига гол киритишган.

Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув, 25 май жума куни Бухоро шаҳридаги клуб  қароргоҳи  майдонида  бўлиб ўтади. Учрашув соат 17:00да бошланади.

Бўлажак учрашувга “Насаф” ПФК мухлислар клуби фаоллари ҳам жиддий тайёргарлик кўришмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ён қўшнилар бўлмиш иккала жамоа мухлислар клуби анча йиллардан буён дўстона алоқа қилиб келишади. Ашаддий мухлислар ўйин куни “аждарлар”ни бевосита стадионда туриб қўллаб-қувватлашни режалаштирганлар.

Учрашувга марҳамат қилинг!

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика