Суперлига. Бугун 14-турнинг тўртта ўйини бор
27 июл 2019 09:38
Янгиликлар
Суперлига. Бугун 14-турнинг тўртта ўйини бор
БУНЁДКОР — ДИНАМО
27 июль 2019 йил. Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 18:00
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Н. Қосимов
Назоратчи: Владислав Цейтлин
Комиссар: Аҳмед Тиллаев
Ўтган тур "Динамо"нинг 7 ўйинлик мағлубиятсиз серияси барҳам топган эди. "Бунёдкор" биринчи даврада ўз майдонида 4та учрашув ўтказди (2 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият).
Биринчи даврада ушбу клублар ўртасидаги Самарқанда ўтган баҳсда “Бунёдкор” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Бу икки жамоа Ўзбекистон чемпионатида жами 21 марта ўзаро ўйин ўтказишган. "Қалдирғочлар" 17 бор ғалаба қозонишган. Уч марта дуранг қайд этилган. "Динамо" ўз тарихида бир мартагина "Бунёдкор"ни мағлуб эта олган. Бу воқеа 2014 йил Тошкентдаги баҳсда содир бўлган.
Тошкентдада ўтган 10та учрашувнинг 8тасида “қалдирғочлар” ғолиб чиқишган. Бир марта дуранг кузатилган. “Динамо” ушбу клуб устидан қозонган ягона ғалабасини айнан Тошкентда тантана қилган.
Бунёдкор Миржаҳон Мираҳмадов - 26', Хуршид Ғиёсов - 40', Хуршид Ғиёсов - 45', Миржаҳон Мираҳмадов - 56' |
Суперлига. 14-тур 27/07/2019, 18:00 2
:
4
Тугади
|
Динамо Ихтиёр Тошпўлатов - 43', Ихтиёр Тошпўлатов - 76' |
СУРХОН — НАСАФ
27 июль 2019 йил. Термиз. "Сурхон" стадиони. 18:00
Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Фаррух Янсупов
Назоратчи: Арслон Ҳотамов
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев
“Сурхон” бу мавсум ўз майдонида умуман ютқазмади (4та ғалаба, 3та дуранг). "Насаф"нинг мағлубиятсиз серияси 3та ўйинга етди (2та ғалаба ва 1та дуранг).
Дастлабки даврада Қаршида ўтган ўзаро ўйинда “Насаф” 2:0 ҳисобида ғолиб бўлганди.
Бу икки клуб шу кунгача чемпионат доирасида 17 марта ўзаро баҳс олиб боришган. 13та учрашувда "аждарлар" ғолиб бўлишган. Уч марта дуранг қайд этилган. "Сурхон" ўз тарихида бир мартагина "Насаф"ни таслим қилган. Бу воқеа 1999 йил Термиздаги баҳсда содир бўлган.
Фақат Термиздаги ўйинларга эътибор қаратсак "Сурхон" бўлиб ўтган 8та учрашувнинг биттасида ғолиб бўлган. Уч бор дуранг ўйнаган ва 4 марта ютқазган.
Сурхон Абдулазиз Юсупов - 85' |
Суперлига. 14-тур 27/07/2019, 18:00 3
:
1
Тугади
|
Насаф Ғолиб Ғайбуллаев - 1', Ҳумоюн Муртозаев - 60', Дониёр Нарзуллаев - 89' |
МЕТАЛЛУРГ — АГМК
27 июль 2019 йил. Бекобод. "Металлург" стадиони. 20:00
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Равиль Шояхмитов, Тимур Галеев, И. Исмоилов
Назоратчи: Константин Смирнов
Комиссар: Зоҳир Акрамхонов
"Металлург" охирги 7та ўйинда умуман ғалаба қозона олмаяпти (4та дуранг, 3та мағлубият). АГМК эса сўнгги 3та турда ҳеч кимга ютқазгани йўқ (1та ғалаба ва 2та дуранг).
Биринчи даврада бу жамоалар ўртасида Олмалиқда кечган баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилганди.
Ўзаро ўйинлар тарихига мурожаат қилсак Олмалиқ клуби 11 марта, Бекобод клуби 10 марта ғалабага эришган. Ўзаро ўйинлар икки марта дуранг билан ниҳоясига етган.
“Металлург” ўз тарихида фақат бир марта ўз майдонида АГМКга ютқазган (2018 йил).
Металлург Шавкат Муллажонов - 31', Баҳодир Пардаев - 77' |
Суперлига. 14-тур 27/07/2019, 20:00 1
:
2
Тугади
|
ОКМК Зафар Полвонов - 66' |
АНДИЖОН — БУХОРО
27 июль 2019 йил. Андижон. "Соғлом Авлод" стадиони. 20:00
Ҳакамлар: Вадим Агишев, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Т. Суюнов
Назоратчи: Тимур Абдуллаев
Комиссар: Эркин Бахтиёров
“Бухоро” бу мавсум сафардаги 6та учрашувда бир марта ғалаба қозонди холос (1 ғалаба, 1 дуранг, 4 мағлубият). “Андижон” охирги 8та ўйинда ҳеч бир рақибни юта олмаяпти (4 дуранг, 4 мағлубият).
Биринчи даврада “Бухоро” ўз майдонида бу жамоани 1:0 ҳисобида мағлуб этган.
Ушбу клублар бугунга қадар Ўзбекистон чемпионатида жами 45 марта ўзаро ўйин ўтказишган. "Бухоро" 21та, "Андижон" 12та ғалабага эришган. Қолган 12та учрашувда дуранг кузатилган.
"Бухоро" Андижонда ўтган 22та ўйиннинг олтитасида ғолиб бўлган. Андижонда ўтган охирги 4та ўйинда жамоалар икки мартадан уч очко соҳиби бўлишган.
Ўзаро ўйинларнинг сўнгги тўрттасида (хоҳ уйда, хоҳ сафарда бўлсин) "Бухоро" тўрт марта ғалаба қозонган.
Андижон Ойбек Қиличев - 76', Фарҳод Бекмуродов - 90' |
Суперлига. 14-тур 27/07/2019, 20:00 0
:
2
Тугади
|
Бухоро |
Фикрлар