UZ

Сўнгги янгиликлар

03:34Қосимов: "Бугунги ўйин футболнинг безаги бўлди, бир мухлис келган бўлса ҳам, у учун ўйнаймиз"  1 03:10Левченко: "Асабий якун бўлмаганда футболчиларимга максимал балл қўйган бўлардим"  0 02:38Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"ни мағлуб этди  14 00:52Хосе Венансио Лопес: "Дастлабки мақсадимиз гуруҳдан чиқиш. Гуруҳдаги рақибларимизнинг даражаси тенг"  1 00:34Forbes талқинига кўра дунёнинг энг қиммат клуби номи маълум  8 23:35Жасур Жалолиддинов: "Менга катта умид билдираётган мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан"  19 23:07Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" сўнгги турда "Хатайспор"га мағлуб бўлди, Алиқулов эса...  0 22:58Илёс Зейтуллаев: "Бугунги мағлубиятга жисмоний чарчоқ сабаб бўлгани йўқ"  11 22:50Иван Бошкович: "Рақиб дарвозасига 4 та гол уриб ғалабага эришиш ёқимли"  4 22:41Қозоғистон Лига кубоги. "Қайрат" "Акжайик"га жавобсиз 9та тўп киритди, Йўлдошев ҳам гол уришга эришди  0 22:20Файзуллаев РПЛда "Йил кашфиёти" мукофотини қўлга киритди  14 22:01Футзал бўйича жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташланди  16 21:56Футзал бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди  9 21:38Суперлига. "Нефтчи" — ОКМК 1:0. Highlights  4 21:20Бир киши кам бўлиб қолган "Сўғдиёна" "Бунёдкор"га жавобсиз 4 та гол урди  23

Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима? Янгиликлар

Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?

Бугун Суперлигада 4-тур баҳслари старт олади.

Ортда қолган 3та тур давомида клубларимиз фойдаланган формаларга эътибор қаратдик.

ПФЛ мавсумдан олдин ҳар бир клубимизнинг уй ва сафар формаларини тақдим этди. Дастлабки учта турда фақатгина 5та клуб уй ва сафар формаларидан фойдаланди холос. Булар "Навбаҳор", "Динамо", "Қизилқум", "Сўғдиёна" ва "Металлург".

9та клуб эса уйда ҳам, сафарда ҳам бир хил рангли формаларда майдонга тушди. Баъзи клубларда иккинчи форма ҳали ҳам етиб келмаган бўлиш эҳтимоли катта. Баъзи клубларда сафар формалари бор, аммо ранги мезбон формасига ўхшаш бўлгани боис бошқа футболкада майдонга тушган бўлиши мумкин.

"Насаф" фақат қизилда ўйнади (сафардагиси кўк)
"Олимпик" фақат оқда ўйнади (сафардагиси қизил)
"Пахтакор" фақат оқда ўйнади (уйдагиси кўк)
"Бунёдкор" фақат кўкда ўйнади (сафардагиси оқ)
"Нефтчи" фақат сариқда ўйнади (сафардагиси яшил-оқ)
ОКМК фақат оқда ўйнади (сафардагиси кўк)
"Андижон" фақат қизилда ўйнади (сафардагиси оқ)
"Локомотив" фақат қизилда ўйнади (сафардагиси оқ)
"Сурхон" фақат сариқда ўйнади (сафардагиси кўк)

П.С. Бироз аввал ПФЛ 4-турда клублар фойдаланадиган формаларни эълон қилди. Унга кўра "Локомотив" мавсумда илк бор оқ рангли футболкада ўйнайди. "Насаф" ҳам биринчи марта кўк рангли либосда майдонга тушади.

Рейтинг:    

Фикрлар

+2   
28 мар 16:48:32
Nasafwinner
Assalomu alaykum!!!
Barcha muslisu mutaxassislarga ramozon oyi muborak bo'lsin.

Futbolda mayda - chuyda detallar bulmaydi. Barchasini e'tiborga olish kerak.
+1   
28 мар 14:42:02
FK Navba-FK Real
Молодцы ПФЛ ишлаяпти.
+1   
28 мар 14:23:03
Абдугаффор . N
Хм
+1   
28 мар 14:15:43
Нефтчи ФК
ПФЛ жаримага тортилар.
-1   
28 мар 14:31:39
SO'G'DIYONA Jizzax
Турсик рангиниям курилар бир хилмикан
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика