UZ

Сўнгги янгиликлар

22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  0 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  1 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  3 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  0 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  21 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  7 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  12 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0

Суперлига 24-турида ҳакамлар умуман хато қилмаган — Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси Янгиликлар

Суперлига 24-турида ҳакамлар умуман хато қилмаган — Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси

Жорий йилнинг 10 ноябрь санасида Суперлига 2024 йилги мавсумнинг 24-тури якунига етди.

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази мазкур учрашувлар тугагач, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва тур доирасида кузатилган баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. Бу беллашувларда жами 6 та баҳсли вазият юзага келди.  

Қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин:

1-вазият: "Динамо" - "Локомотив" ўйини: баҳсли пенальти (ВИДЕО)

"Динамо" - "Локомотив" учрашувининг 16-дақиқасида мезбонларнинг 4-рақамли аъзоси рақиб жарима майдонида тўп учун кураш олиб борди ва майдонга йиқилди. Бош ҳакам Достон Мирзарайимов бу вазиятда пеналти йўқлигини қайд этди ва баҳсни давом эттирди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда VAR ҳолатга аралашмасдан тўғри қилган, ҳимоячи рақибга нисбатан қўполлик ишлатган ёки ишлатмагани бўйича видеофакт мавжуд эмас. Шу сабабли пенальти белгилаш учун асос йўқ. Комиссия ҳакамнинг қарори тўғри эканини маълум қилади.


2-вазият: "Динамо" - "Локомотив" беллашуви: баҳсли вазият (ВИДЕО)

"Динамо" - "Локомотив" учрашувининг 67-дақиқасида самарқандликларнинг 70-рақамли вакили меҳмонларнинг 97-рақамли аъзосига нисбатан қўпол ҳаракат қилди. Бош ҳакам Достон Мирзарайимов футболчига сариқ карточка кўрсатди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда футболчи тўп учун ҳаракат қилган, аммо улгурмагани боис рақибига нисбатан қўполлик ишлатган. Бу ҳолатда қизил карточка бериш учун асос йўқ. Комиссия томонидан ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.


3-вазият. "Навбаҳор" - "Пахтакор" қарама-қаршилиги: баҳсли қизил карточка (ВИДЕО)

"Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашувининг 54-дақиқасида меҳмонларнинг 2-рақамли футболчиси наманганликларнинг 22-рақамли аъзосига нисбатан қўпол ҳаракат қилди. Бош ҳакам Рустам Лутфуллин дастлаб футболчига сариқ карточка кўрсатди. ВАР ҳаками уни монитор ёнига чақиргач эса рефери қарорни қизил карточкага ўзгартирди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга тўғри аралашган. Футболчи бутсасининг таг қисми билан очиқчасига рақибига қўполлик ишлатган. Четлатиш учун асос етарли. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблади.


4-вазият: "Насаф" - "Сўғдиёна" ўйини: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси (ВИДЕО) 

"Насаф" - "Сўғдиёна" учрашувининг 90-дақиқасида меҳмонларнинг 33-рақамли аъзоси ўз жарима майдонида тўпни қайтариб юборди. Бош ҳакам Ғайрат Жўраев қўл билан ўйин йўқлигини ва қоидабузарлик ҳолати қайд этилмаганини маълум қилди. 

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда тўп ҳимоячининг елка қисмига теккан. Пеналти белгилаш учун асос йўқ. Шу боис, комиссия ҳакамнинг қарорини тўғри, деб топди.


5-вазият: "Сурхон" - "Нефтчи" беллашуви: баҳсли вазият (ВИДЕО)

"Сурхон" - "Нефтчи" учрашувининг 79-дақиқасида термизликларнинг 5-рақамли вакили меҳмонларнинг 17-рақамли аъзосига нисбатан қўпол ҳаракат қилди. Бош ҳакам Иброҳим Исмоилов дастлаб пеналти белгилади, аммо VAR текширувидан сўнг жарима зарбаси қайд этди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда видеотакрорлардан кўриш мумкинки, футболчи қоидани бузган. Аммо фол жарима майдончасидан ташқарида содир этилган. Пеналти учун асос йўқ. Комиссия томонидан ҳакамларнинг қарори тўғри, деб топилди.


6-вазият. "Андижон" - "Қизилқум" қарама-қаршилиги: баҳсли вазият (ВИДЕО)

"Андижон" - "Қизилқум" учрашувининг 30-дақиқасида мезбонлар посбони 7-рақамли рақиби билан тўп учун кураш олиб борди. Бош ҳакам Тўрабек Суюнов баҳсни давом эттирди. 

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга аралашмасдан тўғри қилган. Меҳмонлар ҳужумчиси пеналти ишлаш учун симуляция ишлатган. Мазкур ҳолатда пеналти учун асос мавжуд эмас. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика