UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  2 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  94 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 20:25АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция)  31 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  6 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  29 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  29 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  8 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5

Суперлига-2020. Драган Черан - тўпурар! Янгиликлар

Суперлига-2020. Драган Черан - тўпурар!

2020 йилги Coca Cola Суперлига баҳслари ўз якунига етди.

Мавсум давомида 21та гол урган "Пахтакор" аъзоси Драган Черан кетма-кет иккинчи йил Суперлига тўпурари бўлди. Иккинчи ўринни "Насаф" ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов эгаллади - 17та гол. "Пахтакор" ҳужумчиси Игорь Сергеев 16та гол уриб тўпурарлар пойгасида учинчи ўринни эгаллади.

Ўтган мавсум ҳам Черан 23та гол билан тўпурар бўлган эди. Умуман олганда еттинчи марта хорижлик футболчи Ўзбекистон чемпионатида тўпурар бўлди. Драган Черан Ўзбекистон чемпионатида икки мавсум тўпурар бўлган биринчи легионерга айланди.

Ўзбекистон чемпионатида энг кўп тўпурар бўлиш бўйича Жаъфар Ирисметов мутлақ рекордчи ҳисобланади. Айни пайтда "Пахтакор" спорт директори сифатида ишлаб келаётган Ирисметов 1996, 1997 ва 2000 йилларда жами уч марта тўпурар бўлган. Драган Черан ўз вақтида икки мартадан тўпурар бўлган Бахтиёр Ҳамидуллаев, Умид Исоқов, Олег Шацких ва Шуҳрат Мирхолдиршоев каби ҳужумчиларга етиб олди.


Барча легионер тўпурарлар рўйхати:

2009 - Ривалдо 20та гол (Бразилия)
2011 - Милош Трифунович 17та гол (Сербия)
2013 - Олександр Пишур 19та гол (Украина)
2014 - Артур Геворкян 18та гол (Туркманистон)
2018 - Тиаго Безерра 17та гол (Бразилия)
2019 - Драган Черан 23та гол (Сербия)
2020 - Драган Черан 21та гол (Сербия)

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика