UZ

Сўнгги янгиликлар

17:15"Брентфорд" форварди АПЛда январь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди  2 17:01Эшитдик-да! "Ғазалкент" Лазизбек Мирзаевни 70 минг еврога сотиб олди ва ижарага берди   4 16:43Достон Ҳамдамов: "Суперлиганинг янги мавсуми осон ўтади"  4 16:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади  1 15:44Абдуқодир Ҳусанов "Setanta Sports"га интервью берди  6 15:22Капелло Жаҳон чемпионати арафасида Тухелни огоҳлантирди  2 14:54ФИФА "Атлетик" клубига 2028 йилгача трансфер тақиқи қўйди  5 14:33САфарда: "Пахтакор" бир соат фарқи билан икки украин клубига қарши ўйнади. Бўриев ва Ҳамдамовдан интервью!   3 14:13Расман: Владимир Бубаня — "Металлург" футболчиси  7 13:55"Ливерпуль" дарвозабони Премьер-лигада муҳим кўрсаткичга эришди  1 13:32Расман: "Металлург" Султонов билан шартнома имзолади  1 13:15Дарвин Нуньес Саудия Арабистони чемпионати қайдномасидан чиқарилди  4 12:58"Гулистон" клуби янги мавсумга тайёрланмоқда  1 12:32Япония лигасида дуранглар бекор қилинди  8 12:06Миржамол Қосимов: "Миржалол Қосимов жамоасида бўлиш босими йўқ. Аксинча, бу интилишга туртки беради"  4

Суперлига. 12-тур лауреатлари Янгиликлар

Суперлига. 12-тур лауреатлари

Кеча Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Андижон" клуби бу тур сафарда "Навбаҳор" меҳмони бўлди ва ғалабага эришди. "Андижон" ажойиб ўйин кўрсатди ва ўз тарихида илк бор Намангандан уч очко билан қайтди. Шу туфайли Ёрқин Назаров championat.asia сайти талқинига кўра 12-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



"Андижон"нинг "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонишида меҳмонлар посбони Низомиддин Зиёвутдиновнинг хизмати катта бўлди. У беллашув давомида жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан сақлаб қолди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 12-турнинг энг яхши дарвозабони Низомиддин Зиёвутдинов бўлди.  



Бу турда ҳам "Қизилқум" ярим ҳимоячиси Эркин Байдуллаев чиройли гол урди ва кетма-кет иккинчи марта тур голи муаллифига айланди. Бу сафар тажрибали футболчи "Машъал" дарвозасига жаримадан гол урди.





"Бунёдкор" бу тур "Сурхон" билан Олмалиқда ўйнади ва 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу куни "қалдирғочлар" сафида Фарруҳ Икромов дублга эришди ва жуда фаол ўйнади. Унинг рейдидан кейин Эркинов гол урди. Шу тариқа, Фарруҳ Икромов championat.asia талқинига кўра 12-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.



Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика