UZ

Сўнгги янгиликлар

09:04Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  0 08:46"Челси" таклифини рад этган Германия терма жамоаси собиқ мураббий Испанияга боришни истамоқда   0 08:15Футзал. Бугун мавсумнинг сўнгги учрашувлари ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади  0 07:50Адемола Лукман: "Бу кун ҳаётимдаги энг яхшиси бўлди"  2 07:26Про лига. Бугун Тошкент ва Нукусда учрашув бор  0 03:45Европа Лигаси финал. "Аталанта" - "Байер" 3:0   1 02:23“Байер”нинг 51 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси ўз якунига етди  9 01:55"Аталанта" йирик ғалаба билан "Байер" эртагига якун ясади ва Европа лигаси чемпионига айланди!  103 01:33"Ливерпуль" ўзига керакли мураббийни LinkedIn орқали қидирмоқда  1 00:15Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда  6 23:33Бекхэм: "Тарихдаги энг зўр футболчи бизда ўйнаётганига ҳали ҳам ишона олмаяпман"  13 23:09Европа лигаси финали. "Аталанта" – "Байер". Таркиблар аниқ!  4 22:41Анвар Бердиев: "Машғулотларда ишланган режа иш берганидан хурсандман"  1 22:25Ҳаким Фузайлов: "Янги жамоада дастлабки ўйинлар сиз истагандек ўтмайди"  6 22:10ФИНАЛгача...  18

Суннатилла Абдуллажонов: "Нефтчи"нинг ҳозирги потенциали юқори ўринларни эгаллашга етади" Янгиликлар

Суннатилла Абдуллажонов: "Нефтчи"нинг ҳозирги потенциали юқори ўринларни эгаллашга етади"

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси айни пайтда Антальяда машғулотларни давом эттирмоқда.

Илҳом Мўминжонов шогирдлари бугун Қозоғистоннинг "Аксу" жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Муросасиз ўтган ўйинда томонлар муроса кўчасини танлашди. Баҳс якунлангач "Нефтчи"га қишки трансферлар вақтида жалб қилинган Суннатилла Абдуллажонов фикрларини билдириб ўтди. 

- "Нефтчи" анча вақтдан Туркиядаги йиғин олиб бормоқда. Шундай экан қандай хулоса ва таассуротлар оляпсиз?

- Таассуротлар яхши. Айни пайтда кўпроқ жисмоний ҳолатимиз устида ишламоқдамиз. Мавсум стартигача оптимал формада бўлишимиз керак. Олдинда яна 2та учрашув бор. Ўйлайманки, тактик жиҳатдан ҳам анча шаклланишга улгурамиз.

- Давралар оралиғидаги хориж йиғинлари жамоаларга қанчалик керак? Ўзбекистон ва хориждаги тайёргарлик ўртасида тафовут борми?

- Хориж йиғинлари жуда ҳам фойдали, деб ўйлайман. Аввало турли спарринг рақиблар билан куч синашиш имкони мавжуд. Иккинчидан қулай об ҳаво ва майдонлар ҳолати кўнгилдагидек. 

- "Нефтчи"да жуда яхши таркиб йиғилмоқда. Футболчиларнинг потенциалидан келиб чиқсак, жамоа қайси ўринларга курашади?

- Гувоҳи бўлаётганингиздек, кучли ва маҳоратли футболчилар йиғилмоқда. Шуни эътиборга олган ҳолда, мураббийимиз катта мақсадларни олдимизга қўймоқдалар. Потенциалимиз юқори ўринларни эгаллашга етади.

- Ўртоқлик  учрашуви учун танланаётган рақиблар қай даражада спарринг вазифасини ўтамоқда? 

- Жамоамиз учун улар бегона рақиблардир. Ушбу учрашувлар орқали мураббий томонидан берилаётган кўрсатмаларни бажаришга ҳаракат қиляпмиз.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика