

"Жамоамиздаги ҳар бир чизиқда рақобат жуда юқори. Жамоа билан шартнома имзолагандан кейин хомҳаёлларга берилиш ноўрин. Кўп ишлаш ва ҳаракат қилиш керак.
Умид қиламанки, футболчилар "Манчестер Юнайтед" либосининг афзалликларини тушуниб турибди. Тарихимих совринларга, қувончли онларга жуда бой. Бу ерга келсангиз, максимал равишда барча нарсадан завқ олишга ва клуб логоси туширилган либосларни кияётганингиздан фахрланишингиз керак", - деди норвегиялик мутахассис.



