UZ

Сўнгги янгиликлар

16:54"Арсенал" дарвозабони Чемпионшип финалига "Гарри Поттер"даги персонажлардан бири сифатида келди  0 16:29Оскар Бразилияга қайтиши мумкин  2 16:01"Ювентус" "Женоа" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  0 15:37"Болонья" ҳимоячиси "Ювентус" таклифига розилик берди  0 15:15Испания терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини эълон қилди  9 14:55"Нефтчи" мухлислари қаршисида ОКМКни ютган қарама-қаршиликдан ГАЛЕРЕЯ  1 14:34Хави АПЛнинг топ-клуби билан музокаралар олиб бормоқда  8 14:08Ўзбекистон футзал терма жамоасининг рақиблари ФИФА рейтингида нечанчи ўринларда бормоқда?  10 13:40Ўзбекистон Суперкубогида ишлайдиган расмийлар маълум  8 13:13Эшитдик-да! "Ланс" устози "Ницца"га ўтмоқда  1 12:50Коста-Рика футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олганимиздан мамнунмиз"  0 12:29Нидерландия футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинга 100 фоиз тайёр бўлишимиз керак, сабаби..."  2 12:03Туркия терма жамоаси Евро 2024га тайёргарлик учун кенгайтирилган таркибни маълум қилди  7 11:39Люпче Дориев — Ўзбекистон чемпионати тарихида хет-трик қайд этган иккинчи македониялик футболчи  4 11:27Луи Саа, Кике ва Жепаров. Кўҳна Самарқанд футзал олами вакилларини бир ерга жамлаган ЖЧ-2024 қуръасидан ГАЛЕРЕЯ  4

Суҳроб Бердиев: "Боруссия Дортмунд"га ўхшатиш? Мен учун "Андижон" мухлислари ягона" Янгиликлар

Суҳроб Бердиев: "Боруссия Дортмунд"га ўхшатиш? Мен учун "Андижон" мухлислари ягона"

"Андижон" жамоаси Суперлиганинг 19-турида кичик сенсация қайд этгани билан футбол оммасининг эътиборини яна ўзига жалб қилди.

"Бургутлар" эндиликда "Металлург" меҳмони бўлишади. Мазкур учрашув олдидан водий дербисининг бош қаҳрамони, "Андижон"га ғалаба келтирган гол муаллифи Суҳроб Бердиевнинг фикрларини тингладик. 


- "Андижон"нинг сўнгги дақиқаларда ҳужумга ўтиши таваккал қилинган ҳаракатлар маҳсулими ёки аниқ ўйланган режа эдими?

- Авваламбор барча мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Бу билан тўхтаб қолиш ниятида эмасмиз. Чунки олдимизда муҳим учрашув кутмоқда. "Навбаҳор" билан учрашувга тўхталсам, ўйин темпи юқори эди. Чунки водий дербиси доим шундай шиддатли ўтган. Ўйин сўнгида бор темпни янада ошириб якунда ғалабани ўз томонимизга оғдира олдик. Чунки тўп бизда эди, вазиятлар ҳам кўпроқ яратдик. Қолаверса, мухлислар ҳам қўллаб-қувватлаб бизни янада олдинга боришимизга сабабчи бўла олишди. Олдинга ўтишимиз таваккал эмасди. Муҳими Андижон халқи олдида юзимиз ёруғ бўлди. 

- Умуман ўйиндан кейин хулосалар қандай бўлди?

- Нафақат "Навбаҳор" балки бошқа водий жамоаларига қарши дербилар ҳам қизиқарлиги билан ёдда қолган. Хулосалар ижобий. Айниқса голдан кейин. Акробатикми ёки бошқача буниси аҳамиятсиз. Энг муҳими барча хурсанд. Жамоа эса уч очко олди. Агарда чиройли гол урсангиз-у, буни жамоага фойдаси бўлмаса у ўз аҳамиятини йўқотади. 

- "Андижон" Суперлиганинг етакчиларидан очко олишни маромига етказмоқда. Айтингчи, жамоа жорий мавсумда ўз даражасидан баланд ҳаракат қиляптими?

- Тўғри кўп жамоаларга бош оғриқ бўла оляпмиз. Биз ҳар бир ўйинга максимал даражада тайёргарлик кўрамиз. Ўз ўйлаган режаларимизни амалга оширишга ҳаракат қиламиз. Тарихда натижа қолади. Биз бу натижалар учун йил бошидан буён меҳнат қилиб келяпмиз. Бундан кейин ўз даражамиздан ҳам кучлироқ ўйин кўрсатишимиз ва керакли натижаларга эришишимиз лозим. 


- Назарий жиҳатдан олиб қаралганда "Андижон"да мавсумни совриндорлар қаторида якунлаш имконияти сақланиб қолинган. Жамоанинг айни пайтдаги эгаллаб турган ўрни қониқарлими?

- Худо хоҳласа, имкониятларимиздан фойдаланиб мавсумни юқорироқ ўринда якунлашга боримизни берамиз. 

- "Андижон" стадионидаги муҳитни кўрганингизда Европадаги қайси жамоа учрашувларини эслатади?

- Мухлисларга катта раҳмат айтаман. Кўпчилик "Боруссия Дортмунд"га қиёслайди, лекин мен учун "Андижон" мухлислари ягона.


- Андижонга келиш навбати ОКМК ва "Пахтакор"га. "Андижон" яна кутилмаган натижалар қайд этишга тайёрми?

- ОКМК ва "Пахтакор"га қарши учрашувлар ҳақида гапиришдан олдин "Металлург"ни ютиб олишни ўйлашимиз керак. Мураббийларнинг бу борада ўз режаси бор. 


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика