Суботич: "Ўйинимиздан кўнглимиз тўлди"
05 ноя 2014 22:54
Янгиликлар
Суботич: "Ўйинимиздан кўнглимиз тўлди"
"Боруссия Д" жамоаси ҳимоячиси Невен Суботич "Галатасарай" билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.
Кўрсатган ўйинимиздан кўнглимиз тўлди. Биринчи дақиқаларданоқ биз олдинга интилдик ва ўйинга ишлаган режамизни амалга оширдик. Рақиб бизни эркин ҳаракатланишимизга йўл қўймади. Лекин биз тезкор узатмалар орқали уларни ҳимоясини ёриб ўтишга эришдик. Марко Ройснинг ҳаракатларидан завқ олиш мумкин. Марко Ройс ёш ўсиб келаётган ёшларга ўрнак бўла оладиган жуда кучли иқтидор соҳиби ҳисобланади. Шундай кучли футболчи бизнинг жамоада ўйнаётганидан бениҳоят хурсандмиз.
Фикрлар