Суарес жиддий жароҳатдан қутулиб қолди

Narzulla Saydullayev
9 дек 2021, 23:30
Футболчи узоқ муддатга сафдан чиқиши мумкин эди.

"Атлетико" форварди Луис Суарес "Порту"га қарши Чемпионлар Лигаси доирасидаги ўйинда жароҳатланганди. Клуб матбуот ҳизмати эса футболчининг аҳволи ҳақида маълумот берди. 

Дастлаб, футболчига оёқдаги пайнинг қаттиқ лат ейиши ташҳиси қўйилганди. Аммо, тиббий кўрик натижасида ушбу ташҳис ўзини оқламади. Ҳозирда Суарез тикланиш машқларини индивидуал тарзда олиб бормоқда. Тез орада футболчининг сафга қайтиш муддати аниқ бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: atleticodemadrid.com