UZ

Сўнгги янгиликлар

16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  2 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  2 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  0 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  0 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  2 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  2 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  2 13:34Элдор Шомуродов мураббийи Нури Шахин, тўпурарлик пойгаси ва "Фенербахче" ҳақида гапирди  4 13:10"Шаржа" – "Насаф" учрашуви ўмонлик ҳакамларга топширилди  0 12:43"Навбаҳор" африкалик ҳужумчини жалб этмоқда  2 12:20Расман: "Машъал" ганалик футболчини таркибга қўшиб олди  0 11:51Интервью. Санжар Шоаҳмедов: "Металлург"нинг юқори мақсадлари бу клубга келишимда ҳал қилувчи омил бўлди"  0 11:24Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК мусобақаларида ишлайди  1

Сречко Катанец: "Бугун майдонда "Навбаҳор" ўйнадими ёки терма жамоа?" Янгиликлар

Сречко Катанец: "Бугун майдонда "Навбаҳор" ўйнадими ёки терма жамоа?"

"Navruz Cup-2022" мусобақаси доирасидаги Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси (3:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Сречко Катанец матбуот анжуманида қатнашди.

"Қисқа гапираман. Таассуротларим яхши. Футболчиларни ғалаба билан табриклайман. Жуда шиддатли ўйин намойиш этдик, кўплаб вазиятлар яратдик. Ҳисобда ортда қолаётганимизда ҳам яхши ўйнадик. Афсуски, биринчи бўлимда имкониятлардан фойдалана олмадик. Асосийси - ғалаба", - дейди Катанец. 

- Тезкор гол режаларга таъсир қилдими? 

- Албатта, ўйин бошида гол ўтказилганида барчага шок бўлади. Бўлиб турадиган ҳолат. Агар кўп нарса кутишган бўлса, футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Терма жамоадан ўйиндан олдин кўп нарса кутмаслик керак, Италия кеча кимга ютқазди? Футболда бундай нарсалар бўлиб туради. Кичик жамоаларга қарши 8:0, 7:0 ҳисоблари қайд этилмайди. Агар ФИФА рейтингида 200-ўриндаги жамоага қарши ўйнасак ҳам жиддий ёндошиб ютишимиз керак. 

- "Марказий" стадион майдони халқаро талабларга жавоб берар эканми? 

- Майдон яшил кўринмоқда, аммо иккинчи ўйинда қайндай бўлиши керак бўлса, ундан ёмонроқ ҳолатда. Майдонни баҳона қила олмаймиз. Доим тўпни тез ҳаракатлантирдик, албатта, баъзи хатолар бўлди.

- Бугун жамоа турлича ўйнади. Бундан ташқари марказий ярим ҳимоячилар яхши ўйнай олишмади, Шомуродов алмаштирилганидан кейин Сергеев ҳам яхши ўйнаганини кўрдик. 

- Шукуров ва Ҳамробеков ўртасида баланс топиш керак. Агар ўзимизни "харакири" (японча сўз - "фидо қилиш") қилмоқчи бўлсак, тўрт ҳимоячи олдидаги икки таянч ярим ҳимоячини олдинда ўйнатсак ўзимизни "ўлдириб" қўямиз. Бизда барча статистик маълумотлар бор. Гол таянч ярим ҳимоячиларнинг хатоси туфайли бўлмади. Хатоларимизни биламан, уларни шу позициядаги энг яхши ўйинчиларимиз деб ҳисоблайман. 

- Кечаги матбуот анжуманида "ўртоқлик ўйинларида мен учун натижа муҳим эмас" дегандингиз. Бугун учинчи голдан кейин бешинчи ҳимоячини туширдингиз, демак бугун айнан натижа учун ўйнадингиз дейиш мумкинми?

- Биринчи навбатда кеча доим натижа учун ўйнаймиз деб айтдим. Нима учун бунчалик катта босим бўлиши керак, чунки ўртоқлик ўйинларида ўйинчиларни синаб кўришимиз керак. Терма жамоа доим қўллаб-қувватланиши керак, барча мухлислар томонидан, чунки футболчилар мухлислардан қўллаб-қувватлашни ҳис қилиши керак. Бугун майдонда "Навбаҳор" ўйнадими ёки терма жамоами, тушунмай қолдим. Илтимос, ким терма жамоа ўйинларига келса терма жамоани охиригача қўллаб-қувватласин!

Рейтинг: +88   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика