UZ

Сўнгги янгиликлар

02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  1 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  2 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  4 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  4 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  11 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  10 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  35 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  10 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  10 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  152 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  3 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  474 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4

"Спорт" каналида янги кўрсатув - "Майдон" Янгиликлар

"Спорт" каналида янги кўрсатув - "Майдон"

Теглар :  МайдонСпорт тв
Кеча "Спорт" каналида янги лойиҳа "Майдон" ток-шоусининг съёмка жараёни бўлиб ўтди.

Элдор Мустафоев ва Фарруҳ Расулов муаллифлиги остидаги янги лойиҳада Келишилган ўйинларни аниқлаш бўйича экспертлар кенгаши раиси Аҳрол Иноятов, Ҳакамлар ва назоратчиларни тайинлаш бўлими бошлиғи Бобур Ҳайдаров ҳамда ПФЛ матбуот хизмати бўлими бошлиғи ўринбосари Григорий Ртвеладзе меҳмон сифатида иштирок этишди.

Шунингдек, бир қатор журналистлар ва Ўзбекистон терма жамоаси мухлислар гуруҳининг фаоллари қатнашишди.

"Майдон" кўрсатувида сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов ҳам иштирок этди.

Ҳозирда барчанинг диққат-эътибори терма жамоамизга қаратилган. Яқин икки ҳафта ичида Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2018 йўлидаги тақдири ҳал бўлади.

Шу боисдан ҳам "Майдон" кўрсатуви ижодкорлари ток-шоунинг биринчи сонини терма жамоамиз мавзусига қаратишганди. Аммо муаллифларнинг айтишича, кўрсатувга таклиф этилган терма жамоа мураббийлар штабидан ҳеч ким келмади ва улар кўрсатувга бошқа мутахассисларни чақиришга мажбур бўлишди.

Гарчи ваколати жиҳатидан терма жамоага алоқадор бўлмасада, кўрсатувда меҳмон сифатида иштирок этган ЎФФ вакиллари билан анча қизғин ва муаммоли мавзуларда савол-жавоблар, баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди.

Журналистлар ўзларини қизиқтирган мавзуларда савол беришди.

Кўрсатувда табиийки асосий мавзу терма жамоа бўлди. Олдинда турган иккита муҳим учрашувлар ҳамда Қирғизистон билан бўладиган "ёпиқ" ўртоқлик ўйини ҳақида қизғин фикрлар билдирилди.

Тажрибали футбол мутахассиси Аҳрол Иноятов терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаяннинг баъзи қарорларини тушунмаслигини, нега интервью бермаётгани, Қирғизистон билан бўлажак баҳс нега ёпиқ ҳолда ўтишига ўз муносабитини билдирди.
Шуни қайд этиш керакки, Аҳрол Иноятов бир қанча мавзуларда, хусусан келишилган ўйинлар ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Бобур Ҳайдаров эса Ўзбекистон терма жамоасининг Тошкентдаги ўртоқлик ўйинларига нега доим маҳаллий ҳакамлар тайинлашига ойдинлик киритди.

Шунингдек, Ҳайдаров яқин келажакда Ўзбекистондан Равшан Эрматовга муносиб ворисни кўрмаётганини таъкидлади.

ПФЛ вакили Григорий Ртвеладзе эса тақвимдаги ўзгаришлар, ноқулайлик, ўйинлар вақти ўзгариши ва унинг ОАВ вакиллари ҳамда мухлисларга туғдираётган қийинчилиги борасидаги саволлар билан сийланди.



Аҳрол Иноятов ҳам ПФЛ манзилига билдирилган танқидларга ўз муносабитини билдирди.

Кўрсатув қизиқарли баҳс-мунозараларга бой бўлди.
"Майдон"да асосий мавзу терма жамоа бўлди ва унда бошқа қатор мавзулар ҳам кўтарилди.

Ўзбекистон терма жамоаси мухлислар гуруҳи аъзоси Шавкат Имомов Қирғизистон билан бўладиган ўйинда мухлислар футболчиларга ажойиб совға тайёрлашганини айтиб, учрашувни "ёпиб" қўйишганидан жуда ранжишганини таъкидлади.
Куюниб гапирган ишқибоз, барча қилинган меҳнатлари ва сюрпризлари барбод бўлишини айтди. Эфир орқали мухлис Шавкат Имомов ўйинни мухлислар учун очиқ қилишларини илтимос қилди.

Шавкат Имомовни таъкидлашича, 5 сентябрь куни "Бунёдкор" стадионида мухлислар терма жамоамиз фантастик қўллаб-қувватлайди ва уларга даҳшат совға тайёрлашган. Ҳеч ким кутмаган мозайкани Абдураҳмон Фозилов бошчилигидаги мухлислар гуруҳи тайёрлаётгани маълум қилинди.

Мухлисларни Ўзбекистон терма жамоаси, хусусан Бабаянга мурожаати: "Илтимос, Хитойни ютиб келинглар, 5 сентябрда эса Жанубий Кореяни биз ўзимиз мухлислар билан ютиб берамиз", - дейди жон куйдириб Шавкат Имомов.
 

"Майдон" кўрсатуви бугун соат 20:00да эфирга узатилиши режалаштирилган.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика