UZ

Сўнгги янгиликлар

12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  0 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  0 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  2 11:00Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)  1 10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0 10:00Ўзбекистонда Евро-2024 мусобақаси қайси телеканалда намойиш этилиши маълум  17 09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  1 09:09"Микст зона". Расул Йўлдошев: "Елкамиздан катта тоғ ағдарилди"  2 08:40Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   9 08:15"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади?  8 07:50"Микст зона". Маҳмуд Маҳамаджонов: "Бу ҳали бошланиши. "Бунёдкор" худди шу темпда давом этади"  3 07:20Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0 01:49Левандовскининг охирги голи "Барселона" учун қимматга тушди  8 01:22Роналду Европа чемпионатида иштирок этиш бўйича рекордчига айланади  4 00:55Шомуродовнинг мураббийи Клаудио Раньери "Кальяри"ни тарк этади  4

Нидерландия терма жамоаси аъзоси 6 йилга озодликдан маҳрум этилди Янгиликлар

Нидерландия терма жамоаси аъзоси 6 йилга озодликдан маҳрум этилди

Амстердам суди "Спартак" ҳужумчиси Квинси Промесни гиёҳванд моддалар контрабандасида айбдор деб топди ва футболчини 6 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Бу ҳақда Нидерландиянинг "De Telegraaf" нашри хабар берди.



Аввалроқ Промес оғирлиги 1370 кг бўлган кокаин контрабандасида иштирок этгани учун 9 йилга озодликдан маҳрум этилиши ҳақида хабар берилганди. Нидерландия прокуратураси суд мажлисида футболчи учун бу муддатни сўраган.

Судга кўра, Промес 2020 йил январь ойида Антверпен портига келган икки партия кокаин контрабандасида "ҳал қилувчи роль" ўйнаган. Суд мажлисида Квинсининг ўзи иштирок этмади, Нидерландия прокуратураси унинг экстрадиция қилинишига эришолмади. Ҳужумчи жорий мавсум "Спартак" сафида 21 та ўйин ўтказиб, 8 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика